UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" (матнли трансляция)  6 19:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:0 (матнли трансляция)  1 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  5 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   7 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  28 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  12 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  16 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Сергей Арсланов: "Дастлабки дақиқаларда рақиб босимига дош бериш қийин бўлди" Янгиликлар

Сергей Арсланов: "Дастлабки дақиқаларда рақиб босимига дош бериш қийин бўлди"

Coca Cola Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган "Бухоро" — "Сурхон" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сергей Арсланов матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида...

- Динамик, жуда тезкор ва қайноқ ўйин гувоҳи бўлдик. Икки жамоа учун ҳам эмоцияларга тўла ўйин бўлди. Рақибни алоҳида эътироф этиш жоиз. Очиқчасига айтаман, илк дақиқаларда уларнинг босимига дош бериш қийин бўлди. Бироқ, йигитларим ўйинни қўлга ола олишди, барчасини изига туширишни уддалашди. Шундан сўнг, ўйин тартиб билан кечди. Икки жамоа ҳам ғалаба қозонишни истаганди. Иккаламизга ҳам очко керак. Мухлисларга ёқидаган, тезкор ва яхши ўйин кўрсатдик, деб ўйлайман.

- Сизларда бир неча хавфли вазиятлар бўлди. Шундан сўнг жамоа ҳимояга эътибор қаратди. Бунга сабаб нима?

- Футбол шунақа ўйин. Қайсидир вазиятларда рақиб ўта яхши ҳаракат қилади, баъзи вазиятларда эса сизга имконият қолдиради. Ҳимояга ётиб олдик демаган бўлардим. "Бунёдкор"га қарши кубок ўйинида йўқотилган энергия сабаб ҳам баъзи вазиятларда балки бироз куч етишмагандир. Чунки, ўша ўйинда йигитлар жуда катта юклама олишганди. Ўйинлар орасидаги фарқ жуда кам. Жамоамиз ҳам ёш. Бу каби ўйинларда улар жуда кўп энергия сарфлашади. Шахсий фикрим шундай. Буни яхши тарафи ҳам бор. Бу йигитларга максимал ўйин амалиётига эга бўлишади. Ушбу ёшда бу уларга жуда керак.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика