UZ

Сўнгги янгиликлар

22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  0 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  1 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  17 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  3 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  21 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4

Сергей Арсланов: "Бу ғалаба сенсация эмас" Янгиликлар

Сергей Арсланов: "Бу ғалаба сенсация эмас"

Coca Cola Суперлига 6-тури доирасида "Бунёдкор" мағлуб этилганидан кейин "Сурхон" бош мураббийи Сергей Арсланов ўз фикрларини билдирди.


- Ўйин ҳодисаларга бой бўлди. Ҳужумлар, қизил карточка ва жанг... Бундай учрашувлардан фойда катта бўлади. Бугунги ғалабага бўлган хоҳиш учун футболчиларга раҳмат айтаман, айниқса учрашувнинг энг яхшиси бўлган Жумаевга. У биринчи голини уришга эришди. Ўтган учрашувда голли пас берган эди, бу сафар эса гол урди. Ўйин курашларга бой ўтди, лекин ғалабани сенсация деб ўйламайман. Йигитлар майдонда яхши ҳаракатланишди. Уларнинг меҳнати бугунги ғалабага асос бўлди деб ўйлайман ва албатта мураббийларнинг меҳнати ҳам бу ерда ўрни беқиёс.

- 5та ўйинга четлатилган Эргашев, "Бунёдкор" ҳимоясининг асосий "фигура"си ва унинг йўқлиги бугун "қалдирғочлар" учун катта муаммо бўлди. "Сурхон" жамоаси учрашувга тайёргарлик жараёнида Эргашевнинг дисквалификациясини ҳисобга олган ҳолда янги ўйин услуби туздими?

- Ҳа, албатта буни ҳисобга олган эдик. У "Бунёдкор"нинг асосий ўйинчиларидан бири ва унинг йўқлиги рақибимиз учун катта муаммо бўлгандир. Биз учун эса фойда бўлди, чунки биз ғалабага эришдик.

- "Сурхон" жамоаси кутилаётган натижалардан, кўра яхшироқ натижага эришаётганига нима сабаб бўлмоқда?

- Кўп йигитлар ёш. Имконият бердик ва улар бундан яхши фойдаланишмоқда. Таркибимиздаги йигитларда катта тажриба йўқ ва шу сабаб улар миллий чемпионат доирасида ўзини танитишга ҳаракат қилишмоқда. Бизнинг йигитларга кўпчилик қизиқиш билдиришни бошлади. Буларнинг барчаси ўзларининг меҳнати ва бунга лойиқ.

- Азиз Исоқов ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Исоқов тиззасидан жароҳат олган эди ва машғулотларга қайтди. Ҳозир тикланиш жараёнини ўтамоқда.

- У қайтганидан сўнг, асосий дарвозабон ким бўлади?

- Қизиқ савол. Ўйлайманки бундай муҳит соғлом рақобатга олиб келади ва шу сабаб футболчиларда ўсиш кузатилади. Натижага эришиш учун рақобат керак, албатта.

- Қизил карточкадан сўнг жамоа ҳисобни сақлаб қолишга ҳаракат қилди. Ушбу ҳолатга фикр билдириб ўтсангиз?

- Қизил карточка ўйинимизга таъсир ўтказди. Четлатишдан сўнг икки чизиқ бўлиб ўйнадик, аслида 10 киши бўлиб бундай ҳаракат қилиш жуда қийин. Ҳужумга ўтаётган вақтда футболчилар кўпроқ масофа босиб ўтиши керак бўлади. Йигитлар намунали ўйин намойиш этишди ва адолатли тарзда ғалаба эришдик.

- Узоқ масофадан келган мухлислар ҳақидаги фикрингиз ва уларнинг бугун ясаган перфоманси ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Футболда мухлисларнинг роли катта, улар бизга катта ёрдам беришмоқда. Қаерда ўйнамайлик, улар биз билан ва бу ҳолат албатта қувонарли. Умид қиламанки, уйда ўз стадионимизда ўйнайдиган паллалар келади ва биз уларни ҳали кўп хурсанд қиламиз.

- "Сурхон"нинг стадионидаги ҳолат қандай?

- Бу нарса бизга боғлиқ эмас. Жамоа раҳбарияти стадион бўйича иш олиб бормоқда. Мен мураббийлар штаби вакили сифатида бу ҳолатга аралаша олмайман, лекин ўзимизнинг стадионимизга қайтишимизни сабрсизлик билан кутмоқдаман. Ўйлайманки, Термиздаги биринчи учрашувимизда стадион мухлисларга тўлиб тошади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика