UZ

Сўнгги янгиликлар

11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  0 11:42"Насаф"да нима гаплар?  5 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  10 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  3 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  12 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  2 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  11 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  3 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  3 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  4 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0

Сергей Арсланов: "Бугун ҳақиқий триллер гувоҳи бўлдик" Янгиликлар

Сергей Арсланов: "Бугун ҳақиқий триллер гувоҳи бўлдик"

Ўзбекистон Кубогининг нимчорак финалидан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сурхон" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сергей Арсланов матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Бугун ҳақиқий триллер гувоҳи бўлдик. 120 дақиқа ичида жуда кўп вазиятлар бўлди. Вазият биз учун гоҳ ижобий, гоҳ салбий томонга ўзгариб турди. Икки жамоа ҳам кейинги босқичга чиқишга бел боғлаганди. Биз мухлисларга голлардан ташқари ажойиб эмоциялар ҳам тақдим этдик. Икки жамоа ҳам жуда яхши ўйин кўрсатди. Мухлисларимизга раҳмат айтаман. Улар бизга охиригача мухлислик қилишди. Клубимизга бефарқ бўлмаган барчани ғалаба билан табриклайман.

- Бугунги ротациялар фақатгина кубок учрашуви бўлгани учун қилиндими ёки жамоанинг ҳолати сабабми?

- Ҳа, тўғри айтдингиз. Бугун катта масштабдаги ротация амалга оширдик. Кубок бўлгани учун бу қарорга келмадик. Бизга хаттоки ўртоқлик учрашуви ҳам муҳим. Кубок ва чемпионат ўйинлари орасидаги вақт унча катта эмас. Футболчилар эса ҳар бир ўйинда катта энергия йўқотишади. Шу сабабдан ҳам биз бугун катта ротацияни амалга оширишга қарор қилдик. Йигитлар ишончни оқлашди. Энг муҳими эса расмий учрашувда ўйин амалиётига эга бўлиш.

- Жаҳонгир Абдусаломовнинг асосий таркибдаги ўрни борасида сўрамоқчиман. Унга кам ўйин амалиёти берилади. Бироқ, ўзига берилган имкониятлардан фойдаланмоқда. Масалан, бугун ҳам иккита гол урди.

- Жаҳонгир бугун яхши ўйин кўрсатди. Тўпни ушлаш, рақиб дарвозаси ёнида жуда кўп хавфли вазиялар яратиш – бу ҳужумчидан талаб қилинадиган жиҳатлар. Абдусаломов айнан шу ишларни амалга ошира олди. Нимелини майдонга тушириб, бироз таваккал қилдик. Ҳужумдаги ҳолатни янада яхшилашга уриндик. Жаҳонгирга келсак, биз унинг имкониятларини жуда яхши биламиз. У техник жиҳатдан кучли, ўйинни ўзига олишни билади. Энг муҳими, у қачон майдонга тушмасин, ўйинни кучайтиради. Жамоада рақобат қиладиган ўйинчилар бўлса, бу ҳамма учун яхши. Чунки сизда ҳар доим танлов бўлади.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика