UZ

Сўнгги янгиликлар

01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  3 00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 00:24АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Арсенал". Кўчирилган ўйин учун бошланғич таркиблар аниқ!  2 00:19ЕЧЛ. ​"Брюгге" – "Атлетико Мадрид", "Буде-Глимт" – "Интер". Таркиблар маълум!  0 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  5 23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  9 20:43"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди  14 19:50"Бенфика" Престианнини ҳимоя қилиб чиқди: "Биз футболчимизга тўлиқ ишонамиз"  13 19:22"Бу Дембелега айтилган "овозингни ўчир" ишорасими?" — Дуэнинг голни нишонлаши ПСЖ ичида можаро келтириб чиқариши мумкин  2 18:42"У 10 ой чидаб беришига шубҳам бор!" — Пети "Челси"даги беқарорликни танқид қилди  1 18:07Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади  30 17:30"Винисиус ҳакамнинг ишини ўта мураккаблаштириб юборди" — Марк Клаттенбург бразилиялик юлдузни танқид қилди  14 17:02Расман: "Навбаҳор" бразилиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  6

Сергей Арсланов: "Бугун ҳақиқий триллер гувоҳи бўлдик" Янгиликлар

Сергей Арсланов: "Бугун ҳақиқий триллер гувоҳи бўлдик"

Ўзбекистон Кубогининг нимчорак финалидан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сурхон" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сергей Арсланов матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Бугун ҳақиқий триллер гувоҳи бўлдик. 120 дақиқа ичида жуда кўп вазиятлар бўлди. Вазият биз учун гоҳ ижобий, гоҳ салбий томонга ўзгариб турди. Икки жамоа ҳам кейинги босқичга чиқишга бел боғлаганди. Биз мухлисларга голлардан ташқари ажойиб эмоциялар ҳам тақдим этдик. Икки жамоа ҳам жуда яхши ўйин кўрсатди. Мухлисларимизга раҳмат айтаман. Улар бизга охиригача мухлислик қилишди. Клубимизга бефарқ бўлмаган барчани ғалаба билан табриклайман.

- Бугунги ротациялар фақатгина кубок учрашуви бўлгани учун қилиндими ёки жамоанинг ҳолати сабабми?

- Ҳа, тўғри айтдингиз. Бугун катта масштабдаги ротация амалга оширдик. Кубок бўлгани учун бу қарорга келмадик. Бизга хаттоки ўртоқлик учрашуви ҳам муҳим. Кубок ва чемпионат ўйинлари орасидаги вақт унча катта эмас. Футболчилар эса ҳар бир ўйинда катта энергия йўқотишади. Шу сабабдан ҳам биз бугун катта ротацияни амалга оширишга қарор қилдик. Йигитлар ишончни оқлашди. Энг муҳими эса расмий учрашувда ўйин амалиётига эга бўлиш.

- Жаҳонгир Абдусаломовнинг асосий таркибдаги ўрни борасида сўрамоқчиман. Унга кам ўйин амалиёти берилади. Бироқ, ўзига берилган имкониятлардан фойдаланмоқда. Масалан, бугун ҳам иккита гол урди.

- Жаҳонгир бугун яхши ўйин кўрсатди. Тўпни ушлаш, рақиб дарвозаси ёнида жуда кўп хавфли вазиялар яратиш – бу ҳужумчидан талаб қилинадиган жиҳатлар. Абдусаломов айнан шу ишларни амалга ошира олди. Нимелини майдонга тушириб, бироз таваккал қилдик. Ҳужумдаги ҳолатни янада яхшилашга уриндик. Жаҳонгирга келсак, биз унинг имкониятларини жуда яхши биламиз. У техник жиҳатдан кучли, ўйинни ўзига олишни билади. Энг муҳими, у қачон майдонга тушмасин, ўйинни кучайтиради. Жамоада рақобат қиладиган ўйинчилар бўлса, бу ҳамма учун яхши. Чунки сизда ҳар доим танлов бўлади.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика