UZ

Сўнгги янгиликлар

19:11CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Туркманистон (матнли трансляция)  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  28 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  18 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  3 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0

Сергей Лушан: "Энг асосий камчилигимиз - вазиятдан фойдалана олмаслик" Янгиликлар

Сергей Лушан: "Энг асосий камчилигимиз - вазиятдан фойдалана олмаслик"

ОЧЛ 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Лаҳвия" ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Сергей Лушан иштирок этди.

"Бундай ўйинлардан сўнг нима дейишга ҳам ҳайронсан. Муаммо ўз имкониятларимиздан фойдалана олмаслигимизда. Ёмон ўйнадик ёки йигитлар бор куч билан ўйнашмади дея олмайман. Оддий вазиятда пенальти бўлди. Энг асосий муаммоимиз бу яратган вазиятлардан фойдалана олмаслигимизда", - дейди Лушан.


Ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Шакер Зуаги ҳам матбуот анжуманида иштирок этди.

"Мураббийимиз барча гапни айтиб қўйди. Бундай ўйинларда битта иккита вазиятдан гол уриш керак. Афсуски юта олмадик. Рақиб ҳеч нима қилгани йўқ, фақат қарши ҳужумда ўйнади", - дейди Зуаги. 


- Ҳакамлар сўнгги 4та ўйинда "Бунёдкор" 3та пенальти бегилашди. Бу ҳакамлар билан боғлиқми ёки ҳимоячиларингиз шу қадар қўполми? 

- Йўқ ҳакамларда айб йўқ. Ҳимоячиларимиз ва Акбар Тўраев жамоа учун фойда келтиришга уринишди. Бироқ ўхшамади. 


- Сардор Рашидов мавсум бошини жуда ёмон ўтказмоқда. Бу нима билан боғлиқ?

- Билганимда эди. Матбуот уни футбол даҳосига чиқариб қўйишди. Шу боис ҳам ёш йигит ўз ўйинини кўрсата олмаяпти.


- Сиз доим тезкор ўйин тарафдори эдингиз. Бугун шуни кўрмадик...

- Нега энди футболчиларимиз тез ҳаракат қилишди. Лекин рақиб катта куч билан ҳимояланишди. Шу боис сизга ташқаридан шундай туюлганди.


- "Бунёдкор" кетма-кет иккинчи ўйинда ўз майдонида гол ура олмаяпти. Гол уриш учун яна нечта ҳужумчи ёки нечта имконият керак?

- Бу саволга жавоб бера олмайман. 


- Рақиб кўпчилик бўлиб ҳимояланса узоқдан зарба бериш керак эмасми? 10та зарба беринглар гол бўлади.

- Тўғри. Лекин узоқдан зарба бериш ҳам осон эмас. Бунинг учун футболчилар маҳоратга эга бўлишлари лозим. 


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика