UZ

Сўнгги янгиликлар

21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  1 21:00Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" (онлайн ҳисоб)  14 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  1 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  4 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  2 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  3

Сергей Лушан: "Асосийси ғалаба қозондик" Янгиликлар

Сергей Лушан: "Асосийси ғалаба қозондик"

Олий лига 1-тур ўйини "Бунёдкор" - "Бухоро" (2:0) учрашувидан кейинги ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "қалдирғочлар" устози Сергей Лушан иштирок этди.
"Асосйси ғалаба қозондик. Мавсумни уч очко билан бошлаганимиз жуда муҳим аҳамият касб этади. Ўйинда бироз камчиликлар бўлди ва буни кўриб чиқамиз ва хатолар борасида ишлаймиз. Жамоа иккита тўп киритиб олганидан сўнг ўйини ўзгарди ва футболчилар ҳаракатида тушунарсиз ҳолатлар юзага келди. "Бунёдкор"дек жамоа учун бундай ўйнаш ярамайди", - дея гап бошлади Сергей Лушан.


- Жамоа бугун жуда қўпол ўйнади. "Бунёдкор" учрашувда фаворит бўла туриб рақибга нисбатан қўпол ўйнаганининг сабаби нимада?

- Мен ҳакам эмасман ва буни реферилар кўриб чиқишлари керак. Футболчилар ҳаракатларига яраша огоҳлантирилди.

- Жамоа сафида огоҳлантириш ёки четлатиш олган футболчиларга нисбатан клуб чора қўллайдими?
- Агарда футболчи уруш ёки қандайдир бошқа кераксиз жойда ўзига сариқ карточка ёки қизил карточка ишлаб олса, унда албатта чора кўрамиз.

- Сардор Рашидов билан нима руй бермоқда? Сўнгги ўйинларда унинг ўйинларида жозиба ва ишонч етишмаяпти. Мухлислар ундан ёрқин футбол кутишмоқда.
- Ёш футболчи учун керагидан ортиқ эътибор ҳам унинг зарарига ишламоқда. У бироз ўзига келиб олиши керак. Матубот ва мухлислар уни салкам дунёнинг энг кучли футболчисига чиқариб юборишди. Сардор Рашидовнинг тўпсиз ҳаракатида камчиликлар ҳали ҳам бор ва буни тузатиши керак. Тўпни рақибдан олишда Рашидов фаол эмас. Тўғри тушунинглар, Сардор Месси ёки Роналдо эмас. У ҳали ёш ва етарли тажрибага эга эмас.

- Хайрулла Каримовнинг ҳолати қандай ва нимага уни майдонга туширмаяпсиз?
- Хайрулла Каримов жуда яхши формада ва бу борада унда муаммо йўқ. Хайрулла исталган пайтда майдонга тушиб жамоага ёрдам бериши мумкин. Каримов ҳозирда мени биринчи ёрдамчим ҳисобланади. У ҳозирда ўйновчи мураббий сифатида ишламоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика