UZ

Сўнгги янгиликлар

23:57ОКМК ёш футболчилари билан шартномаларни узайтирди  0 23:44"Қўқон-1912" Шоҳруҳ Маҳмудхожиевнинг трансферини эълон қилди  0 23:33Игор Тудор: "Ишонч билан айтаман, "Тоттенхэм" лигадан тушиб кетмайди"  1 23:15Туркияда ўз жамоалари учун ставка қўйган 32 клуб раҳбарлари ҳибсга олинди  4 22:51ОКМК "Навбаҳор" футболчиси билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  1 22:37Эрон. "Персеполис" ўз майдонида ютқазди, Сергеевдан гол  3 22:15Сака АПЛда энг кўп маош оладиган футболчилар рейтингига қўшилди  2 21:51Ансу Фати фаолиятини Премьер-лигада давом эттириши мумкин  1 21:41"Металлург" Бранимир Йочич билан шартнома имзолади  2 21:21Назорат ўйини. "Ғазалкент" Анталияда Грузия чемпиони ёшларини мағлуб этди  0 21:06"Ривожланиш Кубоги". Ўзбекистон U-17 Озарбайжонни мағлуб этди  2 20:40Пролига. 2026 йилги мавсумда иштирок этадиган барча 14 жамоа номи маълум бўлди  5 20:22"Қўқон-1912" Адҳамжонов ва Ўздемирни таркибига қўшиб олди  7 20:09ОКМК сербиялик футболчи билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  1 19:58Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчисини "Каттақўрғон"га ижарага берди  2

Сергей Ковшов: “Иккинчи ўрин ҳам ёмон эмас” Янгиликлар

Сергей Ковшов: “Иккинчи ўрин ҳам ёмон эмас”

Якунига етган чемпионатда “Нефтчи” ёшлар жамоамиз 2-ўринни эгаллаб, кичик кумуш медалларни қўл киритди.
Табиийки бунда мураббий Сергей Ковшовнинг ҳам мехнати ётибди. Шу муносабат билан яқинда Сергей Геннадевич билан суҳбатлашиб, якунига етган мавсум ва бошқа саволларга жавоб олдик.

- Сергей Геннадевич, сиз билан илгари суҳбатлашганимизда “Нефтчи” ёшлар жамоасини чемпионлик учун курашишини таъкидлагандингиз. Лекин бошқарувингиздаги жамоа якунда 2-ўринни банд этди. Умуман олганда поёнига етган мавсум ҳақида нима дейсиз?

- Албатта, ҳар қандай мураббий ва футболчи ҳам олтин медал олишни истайди. Табиийки 1-ўринни эгаллаганимизда янада яхши бўларди. Мавсум бошида шундай вазифа қўйилганди. Афсуски айрим учрашувларда йўқотилган очколар биринчи бўлишимизга тўсқинлик қилди. Мен бу ерда “Бунёдкор”га ютқазганимизни ҳисобга олмаяпман. Аксинча “Қизилқум” ва “Металлург”га қарши баҳслардаги дуранглар сабаблар туфайли муҳим очколарни йўқотдик. Лекин барибир мавсум қониқарли ўтди деб ҳисоблайман. Чунки 2-ўрин ҳам ёмон эмас.

- Биринчи даврани пешқадам сифатида якунлагандинглар. Лекин чемпионлик учун курашда “Машъал”дан ортда қолиб кетдинглар. Нима деб ўйлайсиз, шогирдларингизда чарчоқ аломатлари сезилдими?  

- “Қизилқум” ва “Металлург”га қарши баҳсларда аввалига биз ҳисобда олдинда бораётгандик. Бироқ кейинчалик ғалабани қўлдан чиқариб, якунда дуранг қайд этдик. Бир сўз билан айтганда, ҳотиржамлик бизга панд берди. Футболчиларга ўйин борасида эътирозим йўқ. Улар мавсумни яхши ўтказишди.

- Чемпионат мобайнида ўзини кўрсатган қайси шогирдларингизни алоҳида ажратиб кўрсата оласиз?

- Яхши ўйин кўрсатган йигитлар кўп бўлди. Бундайлар саноқли эмас. Хусусан Абдумавлон Абдужалилов, Иззат Ғаниев, Отабек Зокиров, Таваккал Абдураҳмонов ва Достон Турсунов каби ёшлар ўзини кўрсата олди. Айниқса ҳимоячи Турсунов жамоамизнинг асосий ҳимоячиларидан бири бўлиб, ҳатто U-19 ёшлар терма жамоамиз таркибида Осиё чемпионатида ҳам муносиб иштирок этиб қайтди. Бизни қувонтиргани Достон турнир мобайнида барча учрашувларда ўйнади. Булардан ташқари тажрибали Носир Отақўзиев, Андрей Акопянц, Иқбол Бобохонов ва Вячеслав Пономарёв сингари ўйинчилар ҳам ёшлар сафида тўп суриб, ёрдам беришди. Бунинг учун уларга раҳмат айтамиз.

- “Нефтчи” ёшлар жамоасини бошқаришни кейинги мавсумда ҳам давом эттирасизми ёки...  

- Буни ҳозирча аниқ айта олмайман. Раҳбарият билан бу борада гаплашганимиздан кейин ҳал бўлади. Албатта “Нефтчи”даги фаолиятимни давом эттириш ниятим йўқ эмас. Бунинг устига жамоа билан келаси йилнинг май ойигача шартномам бор.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика