Серазетдиновнинг фаолияти тугадими?
09 сен 2022 18:24
Янгиликлар
Coca Cola Ўзбекистон Кубоги чорак финали доирасидаги "Андижон" – АГМК (0:2) учрашувида ишлаган Виктор Серазетдинов мезбонлар фойдасига яққон пенальтини белгиламай, ўйин натижасига таъсир қилгани тўғрисида маълумот бергандик.
"Championat.asia"га маълум бўлишича, ЎзПФЛ мазкур реферининг ҳаракатларидан жуда норози. Шу туфайли Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказига Серазетдиновни мусобақаларга ҳакам сифатида тайинламасликни сўраб мурожаат қилинган. Буёғи ЎзФҲМга боғлиқ.
Маълумот учун, 1974 йилда туғилган тошкентлик ҳакам Виктор Серазетдинов фаолиятидаги охирги мавсумни ўтказаётган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар