UZ

Сўнгги янгиликлар

23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  0 23:02ЕЧЛ старт олмоқда! "Реал Мадрид" - "Марсель". Таркиблар аниқ!  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   12 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 21:03"Атлетик" — "Арсенал". Таркиблар маълум  19 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  8 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0 18:15Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади  3

Саудияга нима учун Коваленконинг бир ўзи борди? Янгиликлар

Саудияга нима учун Коваленконинг бир ўзи борди?

26 февраль куни Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол” клуби ўз майдонида БААнинг “Ал Аҳли” жамоасини қабул қилди.
ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасида ўтказилган мазкур беллашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Ушбу учрашувни ҳамюртимиз Валентин Коваленко бошқариб борди. Эътиборлиси, унга қанотларда баҳрайнлик реферилар ёрдам беришди: Наваф Муса билан Муҳаммад Салман.

Валентин Коваленко ўйинни яхши бошқарди. Натижада ОФКнинг унга бўлган эътибори тобора ортиб бормоқда. Бу эса бизни хурсанд қилмай қўймайди. Лекин нима учундир Саудияга Коваленко ўз бригадаси билан эмас, балки бир ўзи учди. Маълумки, унинг шериклари Рафаэль Ильясов ва Маъмур Саидқосимовдан иборат.

Биз Коваленконинг нима учун бригада бўлиб эмас, балки бир ўзи ўйинни бошқариш учун кетганини билиш мақсадида ЎФФ Ҳакамлар ва назоратчилар бўлими бошлиғи Ноил Лутфуллинга мурожаат қилдик ва қуйидагича жавобни олдик:

“Аслида бу ўйинни бошқа ҳакам бошқариши лозим эди, лекин унга нимадир бўлган чоғи ОФК бизга хат билан мурожаат қилиб, Коваленкони шу ўйинни бошқаришга юборишимиз кераклигини билдирди. Кейин эса Валентиннинг бир ўзини жўнатдик. Бунинг хавотир оладиган жойи йўқ, Осиё чемпионлар лигасининг навбатдаги турларида Коваленко ўз бригадаси билан ҳакамлик қилади”.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика