Саудия Арабистонида можаро авж олди. Айрим легионерлар маош олишмаяпти
18 ноя 2024 19:54
Янгиликлар
Саудия Арабистонида можаро авж олди. Айрим легионерлар маош олишмаяпти
Саудия Арабистони чемпионатининг бир қанча клублари хорижлик футболчиларига маош тўлагани йўқ.
Журналист Ромен Молинанинг таъкидлашича, иккинчи дивизион вакиллари "Ал Оруба, "Ал Ҳолуд", "Ал Сафа" ва бошқа бир қанча жамоаларда вазият шундай.
Маълум қилинишича, шартномалари бўйича пул олмаган бир қатор легионерлар иш ташлаш ёки ФИФАга шикоят қилиш ҳақида ўйлашмоқда.
Маълумот ўрнида, "Барселона" собиқ ярим ҳимоячиси Кристиан Тельо "Ал Оруба" клубида, "кўк-анорранглилар собиқ хавбеки Алекс Кольядо "Ал Ҳолуд" жамоасида ҳаракат қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар