

Италия футболчилар уюшмаси буни мамлакат футболи учун тўғри қадам деб ҳисоблайди.
Ташкилот президенти Умберто Кальканьо бу қарорни фақат сиёсий томонлама қабул қилиш мумкинлигини айтди, чунки федерациянинг ўзида бундай ваколат йўқ:
"Федерация италияликларнинг иштирокини талаб қилиш учун ҳеч қандай қонуний ҳужжатларга эга эмас. Биз сиёсий механизмлар орқали масалани тартибга солиш мумкинлигига умид қиламиз. Бироқ тушуниш муҳим: бу хорижликларга қарши уруш эмас.
Бу жуда муҳим фарқ. Гап хорижлик ўйинчилар Италия футболига зарар етказишида эмас, балки италияликларга клуб даражасида ҳақиқий имкониятларнинг йўқлиги миллий терма жамоанинг ривожланиш тизимига бевосита путур етказишида.
Кўнгилсизликни ижобий томонга ўзгартирса бўлади. Ҳозир дастурларни аниқлаш, улар бўйича келишувга эришиш ва кейин уларни бошқарадиган шахсни танлаш муҳим", – деди у.



