UZ

Сўнгги янгиликлар

21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  3 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  0 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  23 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  20 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  67 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  2

Сарвар Шоаҳмедов: “Дастлабки ўйин бўлгани боис камчиликлар кузатилди” Янгиликлар

Сарвар Шоаҳмедов: “Дастлабки ўйин бўлгани боис камчиликлар кузатилди”

Футзал бўйича Олий лиганинг 1-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Бунёдкор” (4:1) учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувдан сўнг “темирйўлчилар” етакчи футзалчиси Сарвар Шоаҳмедов билан суҳбатлашдик.

"Ўйиндан олдин йигитлар билан келишиб олгандик. “Бунёдкор”га қарши ўйнаш қийин бўлишини билардик. Улардаги болалар бир неча йиллардан буён биргаликда тўп тепаётгани боис аҳиллигини билардик. 

Биз ўйин давомида бир-биримизни қўллаб-қуввтлаган ҳолда ҳаракат қилдик ва муҳим ғалабани қўлга киритдик. Мавсумдаги биринчи ўйини бўлгани боис камчиликлар кузатилди. Кейинги баҳсларда ўйин услубимиз бир маромга келади.

Мақсадимиз чемпионликни қўлга киритиш ҳисобланади. Бу йил таркибимизда яна ўзгаришлар бўлди. Шунга қарамай, бир-биримизни анчадан бери биламиз. Чемпионатда рақобатчи жамоалар кўп. Имкон қадар очко йўқотмаслигимиз лозим. “Локомотив” чемпион бўлиб, келгуси йилда халқаро майдонда тўп тепишни режалаштирган. 

Кейинги рақибимиз ҳақида илиқ фикрларни айтишим мумкин. Чунки “Xuaxin-Жиззах” клуби мавсум олдидан таркибни жаҳон чемпионатида иштирок этиб келган тажрибали футболчилар билан кучайтирди. Қизиқарли ва муросасиз ўйин бўлиши табиий. 

Шу ўринда жамоамиз раҳбариятига каттакон раҳмат айтишимиз керак. Тўлабек Акрамов, Қобил Юнусов, Равшан Муқимовга миннатдорчилик билдирамиз. Чунки бу инсонлар клубга эътибор бермоқда. Биз эса бундан хурсандмиз ва ғалабаларимиз билан хушнуд этмоқчимиз", – деди Сарвар Шоаҳмедов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика