Сарри “Зенит”га сўнгги сўзини айтди
22 май 2018 23:29
Янгиликлар
Сарри “Зенит”га сўнгги сўзини айтди
“Наполи” бош мураббийи Маурицио Сарри “Зенит”ни бошқаришни рад этди, дея хабар бермоқда Calcio Napoli24.
Петербург клуби жума кунигача италиялик мутахассисдан якуний жавобни кутиб турганди, аммо Сарри муддатидан олдин россияликларнинг таклифини рад этди. “Зенит” Саррининг товони пулини тўлаб (8 миллион евро) мураббийининг ўзига 4 миллион евро маош таклиф этишни режалаштириб турганди.
Хабар беришларича, Сарри олдида энди иккита йўл қолди. Бу фаолиятини “Наполи”да давом эттириш ёки “Челси”ни Конте тарк этса, унинг урнига “аристократлар”ни бошқариш.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар