UZ

Сўнгги янгиликлар

20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  2 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  14 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  21 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  127

Сарри ўрнини Зидан эгалласа, "Челси"нинг асосий таркиби қандай бўлади? Янгиликлар

Сарри ўрнини Зидан эгалласа, "Челси"нинг асосий таркиби қандай бўлади?

Айни вақтда "Челси" бош мураббийи жамоанинг устози сифатида сўнгги нафасларини олмоқда.

Мавсумни кучли бошлаган Сарри, ҳозирда "Челси"ни жар ёқасига олиб келаётгандек. "Аристократлар" АПЛ да 6-ўринда боришмоқда ва Англия Кубогини тарк этиб бўлишган.

Англия чемпионати >>> АПЛ

Натижалар яхшиланавермагач, Сарри кўп танқид остига олиняпти. Унинг ўйин услуби иш бермасдан бир қанча муаммоларни юзага келтираётгани бор гап. Оқибатда, Маурицио "Челси"ни тарк этиши, унинг ўрни яқин фурсат ичида Зинедин Зидан билан тўлдирилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар ва мулоҳазалар бўлмоқда.

Франциялик мутахассис "Реал" жамоасини кетма-кет 3 маротаба Европа Чемпионлар Лигаси ғолибига айлантирди. Шу ўринда "Челси" раҳбарияти Зиданни ёзги трансфер ойнаси очиқ бўлган пайтда олиб келмоқчи. Агар Зинедин Зидан лондонликлар билан келишувга эришса, жамоани қай тарзда шакллантиради, тактика ва стратегиялар ўзгарадими? Бироз шу ҳақда тўхталиб ўтамиз.

Зидан катта эҳтимол билан 4-3-3 тактика асосида ўйнайди

Дарвозани Кепа Аррисабалага ҳимоя қилади

Испаниялик посбон клубнинг келажаги ҳисобланади. Ўтган ёзда "Челси" уни 72 миллион фунт стерлинг эвазига қўлга киритган эди.

Ўнг қанот ҳимоя чизиғида Сесар Аспликуэта ҳаракат қилади

"Челси"нинг шу позициясида Сесарга рақобат қиладиган футболчини топиш қийин. Жуда мустаҳкам ва ишончли ўйини орқали Аспликуэта ўз ўрнини ҳеч кимга бериб қўймаса керак.

Марказий ҳимоя Рюдигер ва Давид Луизга ишониб топиширилади

Мазкур жуфтлик ишончли ўйин намойиш этади. Антонио стандарт вазиятларда кўпроқ фойда келтирса, Луиз ҳужум ташкил этиш билан бир қаторда жарима зарбаларини ҳам қойилмақом ижро эта олади.

Чап қанот "Марсело"си ролини Маркос Алонсо ўйнаши мумкин

Ҳужумларга фаол қўшила олади. Жуда фойдали ҳимоячи (25 ўйин, 1 гол, 7 ассист)

Фото: Squawka

Марказни Канте, Жоржиньо ва Лофтус-Чик триоси ўз зиммасига олиши ҳақиқатга яқин. Ҳужум учлигида Азар, Игуаин ва Виллиан тўп сурса мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳисоблаши мумкин Зинедин Зидан. Бу албатта, шунчаки таҳмин эди.

Зидан жамоанинг асосий ўйинчиси сифатида Канте ва Азарни танлаши ҳамда уларга кўпроқ ишонч билдириши мумкин. 

Бу вазиятда Матео Ковачич ҳамда Жоржиньо каби футболчилар азият чекиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Чунки, Ковачич "Реал"да асосий ўйинчи бўла олмаган ва 89 учрашувнинг 48 та ўйинда Зидан унга асосий таркибдан жой ажратган. 

Жоржиньо эса Сарри туфайли "Челси"га келди ва Саррининг ўйинчиси дея у ҳақда гапирилмоқда. Агар сигарета шинавандаси жамоани тарк этса, футболчи ҳам катта босим остида қолса керак.

Сиз "Челси" жамоасининг идеал таркибини қандай кўринишда тасаввур қиласиз?

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика