Сарри: “Челси” ғалабага ҳақли эди”
03 май 2019 07:52
Янгиликлар
Сарри: “Челси” ғалабага ҳақли эди”
“Челси” устози Европа Лигаси ярим финалининг дастлабки баҳсида “Айнтрахт Ф”га қарши баҳсдан сўнг фикрлари билан бўлишди.
“Мен ўйиндан қониқдим, лекин натижадан эмас. Биз ўйиннинг 25 дақиқаси ўтгандан сўнг ўйнашни бошладик. Иккинчи бўлимнинг 35 дақиқасида яхши ўйнадик. Умуман олганда, ғалабага ҳақли эдик. Аммо сафардаги 1:1 ҳам ёмон эмас. Иккинчи голни уришга муносиб эдик. Ахир бизда 3 ёки 4 та вазият бўлди. Кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Иккинчи беллашувда эҳтиёткор бўлишимиз лозим. Рақиб жуда хавфли, айниқса Ёвич. У жуда тажовузкор ўйинчи”,—дейди Сарри.
Фикрлар