UZ

Сўнгги янгиликлар

12:52Хаби Алонсо Клублар ўртасидаги ЖЧ "Реал" бош мураббийи бўлади  1 12:23"Реал" КЖЧ олдидан янги ҳимоячилар билан шартнома имзолайди  10 11:57"Навбаҳор" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:35​"Наполи" Осимхен ўрнини ким билан тўлдириши маълум  0 11:11"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди  2 10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  4 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  65 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  30 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  3 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  17 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  23 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  7 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3

Сардор Раҳмонов: "Сўнгги беш йилда илк бор бундай атмосферага дуч келдим" Янгиликлар

Сардор Раҳмонов: "Сўнгги беш йилда илк бор бундай атмосферага дуч келдим"

ОЧЛ 5-туридан ўрин олган ОКМК – "Ал Иттиҳод" учрашувидан сўнг олмалиқликлар ҳимоячиси Сардор Раҳмонов фикрларини билдирди.

"Авваламбор, стадионга ташриф буюрган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Сўнгги беш йил ичида илк маротаба кўплаб томошабинлар билан жозибадорлик касб этган ўзгача атмосфера гувоҳига айландим. Бугун жамоавий услубда йилнинг энг яхши ўйинларидан бирини ўтказдик. 0:9 ҳисобидан кейин кўплаб танқидларга дуч келдик. Футболда бундай ҳодиса бўлиб туради, бунга баҳона келтирмоқчи эмасман. Бизга энг катта кучни стадионни тўлдирган ишқибизолар беришди. 

Бенземадек юлдуз футболчиларни қуриқлаш мобайнида дастлаб ҳаяжон бўлди. Шунга қарамай, бундай ўйинчиларга қарши икки ҳисса кўпроқ куч билан майдонга чиқасиз. Улар чиндан моҳирона ўйин намойиш этишади. Бироқ ҳаяжонни енгиб, имкон даражасида қаршилик кўрсатдик. 

Ҳозирги ҳолатда чемпионатда муҳим учрашув бизни кутиб турибди, ундаги ғалаба совриндорлар қаторидан ўрин олишимизни таъминлайди. Бироқ бугунга қадар бу ҳақда ўйлаганимиз йўқ. "Ал Иттиҳод"га қарши баҳсда томошабинлар сони кўп бўлишини билардик, шу боис уларга манзур бўладиган ўйин намойиш этишга ҳаракат қилдик. "Насаф"га қарши беллашув ҳақида энди бош қотирамиз. Худо хоҳласа, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. 

Хориждан таклифлар келмоқда. Бироқ клуб билан 31 декабрга қадар шартномам бор, келажагим тўғрисида кейинроқ ўйлаб кўраман", – деди 29 ёшли футболчи.

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика