Сардор Қобулжонов: “Ўйинни соғиндим”
17 июн 2016 12:59
Янгиликлар
Сардор Қобулжонов: “Ўйинни соғиндим”
“Бухоро” — “Нефтчи” жамоалари учрашуви (2:0) якунлангач, бухороликлар дарвозабони, учрашув қаҳрамонларидан бири Сардор Қобулжоновнинг ўйин ҳақидаги фикри билан қизиқдик.
— Бугунги ғалаба билан барча “Бухоро” мухлисларини табриклайман, — дейди С. Қобулжонов. — Учрашув асосан бизнинг устунлигимизда кечди. Аммо “Нефтчи” футболчилари ҳам қарши ҳужумларда бир неча бор яхши вазиятларга эга бўлишди. Яхши ҳамки омад биз томонда бўлди.
Мазкур учрашув мавсумдаги илк ўйиним бўлгани учун ҳам ҳаяжон юқори бўлди. Жароҳатим боис анчадан буён расмий баҳсларда ўйнамаганлигим учун катта ўйинларни соғинган эканман. Қўлдан келганча мураббий ва мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қилдим. Насиб этса кейинги ўйинларда мухлисларни хурсанд этишда давом этамиз.
"Бухоро" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар