UZ

Сўнгги янгиликлар

08:20Юрген Клопп Германия терма жамоаси ва мураббийининг ишига баҳо берди  0 07:55Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Уругвай билан ўйнайди  3 07:35Назорат учрашуви. "Бунёдкор" ва ОКМК баҳсида ғолиб аниқланмади  0 02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  2 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  3 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  3 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  2 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  1 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1

Сардор Мирзаев: "Ҳам чемпионликни, ҳам кубокни қўлга киритмоқчимиз" Янгиликлар

Сардор Мирзаев: "Ҳам чемпионликни, ҳам кубокни қўлга киритмоқчимиз"

Олдинроқ хабар берганимиздек, бугун “Локомотив” Ўзбекистон кубоги ярим финал дастлабки ўйинлари доирасида “Бунёдкор”ни қабул қилди ва ўз уйида кичик ҳисобда зафар қучди.

Ўйин тақдирини ҳал этган ягон гол муаллифи – Сардор Мирзаев учрашув якунлангач ўз таассуротлари билан бўлишди.

- “Бунёдкор” – “Локомотив”нинг асосий рақобатчиларидан бири. Ушбу клуб бизни миллий чемпионат ўйинларида ҳам таъқиб қилиб келмоқда. Шу сабабли бугунги баҳсга жуда жиддий ҳозирлик олиб боргандик. Қолаверса, “Бухоро”дан учралган мағлубиятдан сўнг бу гал ғалаба қозонмасак бўлмасди.

Бугун ғалабага эришганимиз яхши бўлди. Қолаверса, уйдаги ўйинда ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбормадик. Бу эса бизга жавоб баҳси олдидан бироз бўлса-да устунлик бериши тайин.

Секин-аста мавсум якунланиб боряпти. Бизни олдинда жуда муҳим ўйинлар кутиб турибди. Насиб этса, олдиндаги ҳамма ўйинларни ғалаба билан якунлаб, ҳам Ўзбекистон чемпионлигини, ҳам мамлакат кубогини қўлга киритмоқчимиз, - дейди маҳоратли футболчи клуб матбуот хизматига.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика