UZ

Сўнгги янгиликлар

21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  0 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  206 21:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  0 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  0 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  13 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  49 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  1 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  2 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3 16:48Трент "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши ҳақида: "Ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири"  5 16:20"Ноттингем Форест" ҳужумчиси Саудия Арабистони жамоасига ўтадими?  0

Санжар Шоаҳмедов: “Уйимизда “Ал-Айн”ни мағлуб этамиз” Янгиликлар

Санжар Шоаҳмедов: “Уйимизда “Ал-Айн”ни мағлуб этамиз”

Тошкентнинг “Локомотив” клуби ОЧЛнинг чорак финал босқичида БААнинг “Ал-Айн” клуби меҳмони бўлиб сафардан дуранг натижа билан қайтганидан хабарингиз бор.
“Темирйўлчилар” айни дамда жиддий машғулотларга киришган. “Локомотив” клуби футболчиси Санжар Шоаҳмедов тайёргарлик ҳақида фикр билдирди.

“Машғулотларда кўпроқ жисмоний ҳолатларга эътибор қаратяпмиз. ФИФА куни бўлгани учун ички чемпионатимизда бироз танаффус юзага келди. “Ал-Айн”га қарши жиддий тайёргарлик кўряпмиз. 9 сентябрь куни ички чемпионатда “Шўртан” жамоасига қарши баҳс олиб борамиз. Ушбу учрашув “Ал-Айн”га қарши яхшигина тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Насиб қилса “Ал-Айн” клубини ўз уйимизда мағлубиятга учратамиз. Жамоамизда барча футболчилар машғулот ўтказмоқда, ҳеч қандай йўқотишлар йўқ.

Миллий терма жамоамиз 1 сентябрь куни Сурия терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Энг асосийси 3 очко қўлга киритилди, бундан жуда ҳам хурсандман. Бугун ЖЧ 3-саралаш босқичининг 2-турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарни мағлубиятга учратади деган умиддаман”, - дейди “Локомотив” клуби футболчиси Санжар Шоаҳмедов.

Жаҳонгир Сотволдиев
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика