UZ

Сўнгги янгиликлар

21:48Германияда мухлислар ВАРни токдан узиб қўйгани учун ҳакам баҳсли вазиятни монитордан кўра олмади  0 21:10"Женоа" — "Рома". Таркиблар маълум  0 20:45Эрон аёллар терма жамоаси футболчилари хоинга чиқарилди, улар қатл этилиши мумкин  7 20:28Туркманистон кубогида ярим финалчилар аниқланди  4 20:03Модрич оиласи ва дўстлари, жумладан Манжукич учун “Интер”га қарши дерби учун 60 та чипта сотиб олди  2 19:53"Каттақўрғон" ўтган мавсум Қирғиз Республикасида ўйнаган футболчи билан шартнома имзолади  2 19:20Футбол академиялари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги ўз ниҳоясига етди  3 18:58Брандт АПЛ клубига ўтиши мумкин  0 18:25Энцо Фернандес: "Менинг орзуим — Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш"  3 17:58Про лига. 1-тур ўйинлари саналари маълум  1 17:27АПЛ клуби “Ювентус" ҳужумчисини трансфер қилишга тайёр  1 16:49Гвардиола дисквалификация туфайли иккита ўйинни ўтказиб юборади  3 16:13"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин  20 15:44Футболнинг нони қаттиқ  5 15:21"Футбол олами". Маош йўқми? Ўйнамаймиз!   0

Санжар Шоаҳмедов: "Фаолиятимни тугатмагандим. Шунчаки бироз дам олдим" Янгиликлар

Санжар Шоаҳмедов: "Фаолиятимни тугатмагандим. Шунчаки бироз дам олдим"

Про лигада иштирок этиши кутилаётган "Металлург" ўз таркибига қатор тажрибали футболчиларни жалб этди. Шундай футболчилардан бири ўзбек футболи ишқибозларига яхши таниш бўлган Санжар Шоаҳмедов ҳисобланади.

- Фаолиятингизда танаффус юзага келди ва мана энди сиз "Металлург"дасиз. Бунга нима сабаб бўлди?

- Бундай гапларни энди сиздан эшитмоқдаман. Лекин фаолиятимни тугатмаган эдим. Шунчаки бироз дам олдим. "Металлург"дан таклиф бўлди. Жамоанинг режалари, ўз олдига юқори мақсад қўйганини билиб, жамоа сафига келиб қўшилдим. Футболга бефарқ бўлмаган бекободлик мухлислар бизни қўллаб-қувватлашларига ишонаман.

- Ўтган йили "Хоразм"да бир давра ўйнадингиз. Мана шу давр ҳақида нима дея оласиз?

- Хоразмга яхши ниятда боргандик. Имконият берилган ўйинларда ҳаминқадар ўйнадим. Ғалабаларга ҳисса қўшишга ҳаракат қилдим. Қолганига мухлислар баҳо бергани тўғрироқ бўлади.

- "Металлург"да шаклланаётган таркиб борасида нима дея оласиз?

- Жамоа ўз олдига Суперлига йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилиб қўйган. Шунга мос равишда таркиб тажрибали футболчилар атрофида қурилмоқда. Шундай бўлса-да, сафимизда иқтидорли ёшлар ҳам бор. Машғулотларда, ўртоқлик учрашувларида улардан баъзилари ўзини кўрсатишга ҳам муваффақ бўляпти. Биз эса уларга тажрибамиздан келиб чиқиб, маслаҳатлар беришимиз, йўл-йўриқ кўрсатишимиз керак.

- Бундан бир неча йил аввал "Локомотив" клубидаги дебют мавсумингизда 12 та гол ура олгансиз. Янги мавсумда сиздан нечта гол кутсак бўлади?

- Ёдимда. Голларимнинг аксариятини Жасур Ҳасанов узатмасидан ургандим. Ўшанда умумий жамоа катта кўламдаги ишни амалга оширган эди. Аввалдан қандайдир аниқ сонни айтмаганим маъқул. Бўлажак мавсумда ҳам "Металлург" ғалабаларига самарали ҳаракатларим билан ҳисса қўшишга астойдил ҳаракат қиламан.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
16 фев 10:00:16
Burhonbek Abdumo'minov
Olmaliqda zoʻr oʻynardi shu bola
   
15 фев 23:49:25
Erkin Abdullaev
Odil Azmedovni xam sotib olilar xali fo'rmada brat) (((((
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика