Санжар Шоаҳмедов: "Қатар таркибида Ўзбекистонники каби кучли легионерлари йўқ, ғалабадан бошқасини ўйламаслик керак"

Iskandarov Abdulaziz
13 ноя 2024, 14:59
Муҳим учрашув олдидан барчада турлича фикрлар юзага келмоқда.

Ўз вақтида Қатар чемпионатида тўп тепган Санжар Шоаҳмедов эртанги баҳсга ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Қатар билан ўйинда фақат ғалабадан бошқа натижани ўйламаслик керак. Буёғига саралаш баҳслари тугашига тобора оз вақт қолмоқда. Энг муҳими барча футболчилар яхши спорт формасида. Ўз чемпионатлари қизғин паллага кирган. Ҳозирги таркиб бўйича ҳам, ҳар томонлама Қатардан кам жойимиз йўқ, кучлимиз. Уларнинг таркибида биздаги каби кучли легионерлари йўқ. Тўғри, улар ҳам футбол ўйнайди. Мураббийи испаниялик. Паслар орқали ўйин ташкил қилади. Аммо бизнинг жисмоний ҳолатимизни ҳам ўзининг юқори нуқтасида. Қатарни ютсак бўлади",- дейди Санжар Шоаҳмедов. 

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›