UZ

Сўнгги янгиликлар

16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  0 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  5 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  11 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  7 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  8 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  27

Санжар Шоаҳмедов: “Уйимизда “Ал-Айн”ни мағлуб этамиз” Янгиликлар

Санжар Шоаҳмедов: “Уйимизда “Ал-Айн”ни мағлуб этамиз”

Тошкентнинг “Локомотив” клуби ОЧЛнинг чорак финал босқичида БААнинг “Ал-Айн” клуби меҳмони бўлиб сафардан дуранг натижа билан қайтганидан хабарингиз бор.
“Темирйўлчилар” айни дамда жиддий машғулотларга киришган. “Локомотив” клуби футболчиси Санжар Шоаҳмедов тайёргарлик ҳақида фикр билдирди.

“Машғулотларда кўпроқ жисмоний ҳолатларга эътибор қаратяпмиз. ФИФА куни бўлгани учун ички чемпионатимизда бироз танаффус юзага келди. “Ал-Айн”га қарши жиддий тайёргарлик кўряпмиз. 9 сентябрь куни ички чемпионатда “Шўртан” жамоасига қарши баҳс олиб борамиз. Ушбу учрашув “Ал-Айн”га қарши яхшигина тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Насиб қилса “Ал-Айн” клубини ўз уйимизда мағлубиятга учратамиз. Жамоамизда барча футболчилар машғулот ўтказмоқда, ҳеч қандай йўқотишлар йўқ.

Миллий терма жамоамиз 1 сентябрь куни Сурия терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Энг асосийси 3 очко қўлга киритилди, бундан жуда ҳам хурсандман. Бугун ЖЧ 3-саралаш босқичининг 2-турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарни мағлубиятга учратади деган умиддаман”, - дейди “Локомотив” клуби футболчиси Санжар Шоаҳмедов.

Жаҳонгир Сотволдиев
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика