UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  3 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  4 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  3 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  6 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Санжар Шоаҳмедов: “Қатар чемпионатини 4та жамоа тарк этади” Янгиликлар

Санжар Шоаҳмедов: “Қатар чемпионатини 4та жамоа тарк этади”

Кеча Қатарнинг “Ал Сайлия” клуби сафарда “Ал Аҳли” клубини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ушбу учрашувда “Ал Сайлия” таркибида ҳаракат қилаётган вакилларимиз Темурхўжа Абдухолиқов ва Санжар Шоаҳмедов фаол иштирок этишди ва жамоанинг ғалабасига ўз хиссасини қўшишди.

“Қатар чемпионати айни қизғин паллага келган. Кейинги турда “Лаҳвия” жамоасига қарши майдонга тушамиз. Қатар чемпионатида сўнгги 4 ўринни эгаллаган жамоалар лигани тарк этади. Мана шу нарса ҳам бизга хавф солаяпти, энди бу футбол. Қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз лигада қолишга. Ҳозир олдимизда 5та учрашув турибди. Барчаси мана шу 5та ўйиндан сўнг ҳал бўлади.

Кечаги “Ал Аҳли” устидан қозонилган ғалабадан сўнг очколаримиз сонини 23тага етказиб олдик. Ҳали ҳаммаси олдинда, деб ўйлайман. Бизда ҳеч қандай муаммо йўқ, барча шарт-шароитлар яхши. Жамоадошларим билан чиқишиб кетдим. Барчаси аъло даражада. “Ал Аҳли”га қарши учрашувнинг сўнгги дақиқасида руминиялик жамоадошим Лазарга тўп узатдим, у еса рақиб дарвозасини ишғол қилди. Энг кераклиги ғалабани қўлга киритдик”, - дейди “Ал Сайлия” клуби футболчиси Санжар Шоаҳмедов.


Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика