UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  0 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  2 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  1 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  2 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  1 16:44Big name, Big team, Big coach...  28 16:19"Футбол олами". "Ҳакам юзи ёрилган футболчини кўрди ва... контакт йўқ деди..."  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  13 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  6 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  12 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1

Санжар Шоаҳмедов: “Қатар чемпионатини 4та жамоа тарк этади” Янгиликлар

Санжар Шоаҳмедов: “Қатар чемпионатини 4та жамоа тарк этади”

Кеча Қатарнинг “Ал Сайлия” клуби сафарда “Ал Аҳли” клубини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ушбу учрашувда “Ал Сайлия” таркибида ҳаракат қилаётган вакилларимиз Темурхўжа Абдухолиқов ва Санжар Шоаҳмедов фаол иштирок этишди ва жамоанинг ғалабасига ўз хиссасини қўшишди.

“Қатар чемпионати айни қизғин паллага келган. Кейинги турда “Лаҳвия” жамоасига қарши майдонга тушамиз. Қатар чемпионатида сўнгги 4 ўринни эгаллаган жамоалар лигани тарк этади. Мана шу нарса ҳам бизга хавф солаяпти, энди бу футбол. Қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз лигада қолишга. Ҳозир олдимизда 5та учрашув турибди. Барчаси мана шу 5та ўйиндан сўнг ҳал бўлади.

Кечаги “Ал Аҳли” устидан қозонилган ғалабадан сўнг очколаримиз сонини 23тага етказиб олдик. Ҳали ҳаммаси олдинда, деб ўйлайман. Бизда ҳеч қандай муаммо йўқ, барча шарт-шароитлар яхши. Жамоадошларим билан чиқишиб кетдим. Барчаси аъло даражада. “Ал Аҳли”га қарши учрашувнинг сўнгги дақиқасида руминиялик жамоадошим Лазарга тўп узатдим, у еса рақиб дарвозасини ишғол қилди. Энг кераклиги ғалабани қўлга киритдик”, - дейди “Ал Сайлия” клуби футболчиси Санжар Шоаҳмедов.


Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика