UZ

Сўнгги янгиликлар

02:54ШОМУРОДОООООВВВВ!! Элдорнинг голи "Рома"га ғалаба келтирди!  68 00:55Конференциялар лигаси. "Челси" Данияда ғалаба қозонди, "Бетис"дан дуранг  0 00:40Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" дуранг ўйнади, "Тоттенхэм" ютқазди ва бошқа натижалар  11 00:18Гвардиола ПСЖ футболчисини "нишонга олган"  0 23:40"Челси" футболчиси жароҳат олди  0 23:17Дани Алвесни судга беришди  2 22:50Фонсека: "Адолатсизлик"  1 22:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 21:35ТАРИХ ЯРАТИЛДИ! Абдуқодир Ҳусанов ой футболчиси!  45 21:15Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони янада оширилиши мумкин!  21 20:42Моуринью: "Мени дисквалификация қилганлар "Галатасарой" либосида буни нишонлади"  6 20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  3 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  1 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  3 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  9

Санжар Рашидов: "Сўғдиёна" янги мавсумда ўтган йилгидан юқорироқ ўринни эгалламоқчи" Янгиликлар

Санжар Рашидов: "Сўғдиёна" янги мавсумда ўтган йилгидан юқорироқ ўринни эгалламоқчи"

Ўзбекистонда янги футбол мавсуми бошланишига ҳам оз қолди.

Суперлига жамоалари ўқув-йиғин машғулотларини ўтказишмоқда. Бошланажак мавсум учун тайёргарликни Тошкентда ўтаб, Жиззах шаҳрига қайтган ва қисқа танаффусга чиққан “Сўғдиёна” жамоаси футболчиларидан бирини интервьюга чорладик. Жамоа етакчиси бўлган Санжар Рашидов янги мавсум ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўтган мавсум “Сўғдиёна” жамоаси яхшигина ўсишга эришди. Жамоа Суперлигада 4-ўринни эгаллади. Сўнгги турда “Бунёдкор” жамоаси мағлуб этилганида ОЧЛга чиқиши ҳам мумкин эди. Айтингчи, сўнгги турда жамоага нима етишмади ва бу мавсум ҳам ўтган мавсумдагига ўхшаш ценарий бўладими? Балки ундан яхшироқдир...

- Ўтган мавсумдаги сўнгги турда бўлган “Бунёркор” билан ўйинда бироз омад етишмади. Бу йилги мақсадларимиз аввалги мавсумдагидан анча юқори. Ўтган йилги ўриндан юқорироқ ўринларни эгаллаш мақсад қилинган.

- Ўтган мавсум бошида Сергей Лушчан ўрнига Улуғбек Бақоев келди ва жамоанинг натижалари анча яхшиланди. Бу нима билан боғлиқ: Бақоев ички муҳитни яхшигина ўзгартирдими ёки Лушчан даврида қандайдир муаммолар бормидики, уларни Бақоев бартараф этган?

- Улуғбек Бақоев келганидан сўнг жамоа аъзоларига ишонч билдириб, йигитларни бирлаштирди. Барча футболчиларга ишонди, ҳаммани битта оила қила олди. Жамоани руҳлантириб, назорат қила олди. Мана шуларнинг эвазига, биз шундай ўйин кўрсатдик.


- Жамоага бу йили янги футболчилар, легионерлар келиб қўшилди. Улар жамоага киришиб кета олишдими?

- Жамоага келган янги футболчи ва легионерлар ҳақида айтадиган бўлсам, улар анча қўшилиб кета олишди жамоага биз билан бирга. Яхши мослашиб кета олишди.

- Мавсумолди тайёргарликни жамоа Тошкентда ўтади. Бошланажак футбол мавсумига жамоа тайёрми?

- Янги мавсумга жамоа деярли 80 фоизга тайёр. Ўйиндан-ўйинга тайёргарлигимиз ортиб бораверади. Барча қандай мақсадда эканлигимизни яхши тушуниб турибди.

- 1-турини сафарда “Машъал” жамоасига қарши ўтказасизлар. Суперлигага бу йили қўшилган бўлсада “Машъал” ҳам жиддий рақиб. Бўлажак ўйин ҳақида фикрингиз?

- “Машъал” жамоаси билан бўладиган ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, жуда қизиқ баҳс бўлади. Мавсумнинг дастлабки учрашувида ҳамманинг очко олишга хоҳиши баланд бўлади. “Машъал” ҳам Про-лигадан чиққан бўлсада, лекин улар аввалдан Олий лигада ўйнаган жамоа, шу боис ҳам улар билан ўтадиган баҳс қизиқарли бўлади.

Оғабек Самисов суҳбатлашди

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика