Санчес учун икки харидор бор
04 окт 2021 23:12
Янгиликлар
"Calciomercato" хабарига кўра, Алексис Санчесни "Вест Хэм" ҳамда "Марсель" клублари ўз таркибида кўришни истамоқда. Шунингдек, "Бетис" ва "Севилья" каби клублар ҳам бунга қарши эмас.
Олдинроқ чиққан хабарларга кўра, маоши юқорилиги сабабли кўплаб клублар уни таркибига қўшиб ололмаслигини билдирган. "Нерадзурри" эса сўнгги пайтларда кўплаб жароҳатлар олиб, кам ўйин амалиётига эга бўлаётган футболчини текинга қўйиб юборишга тайёрлигини ҳам маълум қилган.
Санчеснинг "Интер" билан шартномаси 2023 йилга қадар давом этади. У айни дамда йилига 7 миллион евро маош олмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар