Самвел Бабаян ва Виктор Жалилов тандеми "Валмиера"ни мағлуб этди
14 апр 2018 18:09
Янгиликлар
Самвел Бабаян ва Виктор Жалилов тандеми "Валмиера"ни мағлуб этди
Латвия олий лигаси навбатдаги турдан ўрин олган "Валмиера" ва "Спартак Юрмала" ўртасидаги учрашув якунига етди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян мураббийлик қилаётган "Спартак Юрмала" рақибларини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. "Спартак Юрмала" жамоаси сафидан Марцис Ошс, Алексей Вишняков (2та) ва Р. Ваганчук ўз номини таблога ёздириб қўйган.
Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян ва Виктор Жалилов мураббийлик қилаётган "Спартак Юрмала" чемпионат доирасида навбатдаги тур учрашувини 22 апрель куни "Вентспилс" жамоасига қарши ўтказади.
ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Фикрлар