UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14

Самвел Бабаян: "Ҳимоя ва ҳужум ўртасида мувозанат бўлиши керак" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Ҳимоя ва ҳужум ўртасида мувозанат бўлиши керак"

Coca Cola Суперлигаси 17-тури доирасида "Насаф"га қарши ўтган учрашувдан кейин "темирйўлчилар" устози Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугунги ўйин ҳар томонлама - турнир жадвалидаги ҳолат нуқтаи назаридан, шунингдек, руҳий ҳолатимизни яхшилаб олиш учун ҳам бизга муҳим эди. Ушбу рақиб орқали биз қанчалик даражада сифатли ўйин кўрсата олишимизни кўриб олардик. Бугунги баҳс кўрсатдики, биз буни ҳолатма ҳолат яхшилаб боряпмиз. Вазиятларни яратишдаги ҳаракатларимиз анча чиройли кўриняпти. Бошқа томондан олиб қараганда, ҳимоядаги позицион ўйинимиз ҳам ёмон кўриниш олмади. Сўнгги дақиқаларга қадар барча кўрсатмаларни тўлиқ бажаргани, ўйинни ташлаб қўймагани учун футболчиларимдан миннатдорман. Мухлисларни ҳам ғалаба билан табриклайман. Фақатгина олдинга ҳаракат қиламиз. Бугунги ўйин давомида бир неча эпизодларда кўриндики, биз қайси йўналишда юришни давом этишимизни билиб олдим.

- Рақиб "Локомотив"га қанчалик даражада қаршилик кўрсатди деб ҳисоблайсиз?
- "Насаф" - ёш ва иқтидорли футболчилардан ташкил топган жамоа. Улар тўғри йўлдан кетишмоқда. Йилдан йилга ёш йигитлар катта тажриба тўплашмоқда. Ушбу йигитлар фонида "Насаф" жуда кучли жамоа бўлиб кўриняпти. Шу боисда қаршилик мухлисларни шундай жамоаси борлиги билан табриклаб қоламан.

- Темурхўжа Абдухолиқов сўнгги ўйинларда кам гол урмоқда. Бунга нима сабаб бўлмоқда деб ўйлайсиз?
- Бир нечта жиҳатлар. Оилавий руҳият ҳолати. Ўйин давомида руҳий ҳолат билан боғлиқ бўлган вазиятлар бўлиб туради. Темурхўжа юқори савияли, сифатли футболчи. Биз кўриб, ўзи тушуниб турган хатоларни тўғрилашда ишлашда давом этамиз. У бизнинг асосий ҳужумчимиз ва у яқин вақтларда ўзининг олдинги ҳолатига қайта олади.

- "Локомотив" ўз майдонида гол ўтказмасдан ғалабага эришяпти. Ҳимоячиларнинг ўйинларига юқори баҳо бера оласизми?
- Барча жамоа ҳужум қилишни ҳам ҳимояда ўйнашни ҳам билиши керак. Яхши ҳимоя билан турнирларда ғолиб бўлиш мумкин. Аммо ҳар доим ўйинда мувозанат бўлиши керак. Бугунги баҳснинг сўнгги дақиқаларида йигитлар рухий томонлама ажойиб кўринишди. Шунингдек, бундай паллада футболчиларимиз натижани ушлаб қолиш учун қанчалик даражада ҳаракат қила олишини ҳам кўриб олдик. Рақибларнинг деярли барча ҳудудларини ёпиб қўйиб, уларга вазият бермадик деб айта оламан.

Рейтинг: -150   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика