UZ

Сўнгги янгиликлар

10:18Бекобод клубидан жиддий юриш: Хебай ва Бубаня "Металлург"га ўтиши мумкин  1 09:45Кийиниш хонасида кескин муҳит: "Реал"да Арбелоага нисбатан эътирозлар бор  13 09:20"Манчестер Сити"да Гвардиола даври якунланиши мумкин: қарор мавсум сўнгида қабул қилинади  2 08:59Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов "Ньюкасл"га қарши ўйинда неча баҳо олди?  4 08:42Фарғона вилояти ҳокими кубоги. Битта ўйинда дарвозаларга 11 та гол урилди ва қолган натижалар  0 08:00"Шўртан"нинг собиқ устози ва Кападзенинг ёрдамчиси — Дмитрий Ан "Нефтчи" (Қўчқор-ота)да кимлар билан ишлаяпти?  0 03:05"Интер" ярим финалга чиқди  0 03:00Англия лига Кубоги. Абдуқодир Ҳусанов ва "Манчестер Сити" финалда!  39 02:48Амалдаги чемпион ярим финалда! "Штутгарт" Кильда "байрам" уюштирди  0 02:38Эндрикни тўхтатиб бўлмаяпти! Бразилиялик юлдуз "Лион"ни чорак финалга олиб чиқди  1 01:29Гвардиола даври тугамоқда? Пеп мавсум якунида "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  4 00:31"Арбелоа — вақтинчалик мураббийдек". "Реал" кийиниш хонасидаги вазият маълум бўлди  4 00:05"Бойкот? Қанақа бойкот?" Роналду машғулотдан сурат жойлаб, ҳаммани тинчлантирди  22 23:19Элдор Шомуродов ростдан ҳам жароҳат олдими?  4 22:46Роналду исён кўтармоқда! Криш иккинчи ўйинни ҳам бойкот қилиши мумкин  28

Самвел Бабаян: "Сўнгги вақтларда ОКМК ва "Навбаҳор" тўқнашуви чемпионатимиз безаги бўлиб келмоқда" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Сўнгги вақтларда ОКМК ва "Навбаҳор" тўқнашуви чемпионатимиз безаги бўлиб келмоқда"

Coca Cola Суперлигасининг 5-турининг марказий баҳси – ОКМК ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Сўнгги вақтларда ОКМК ва "Навбаҳор" тўқнашуви чемпионатимиз безаги бўлиб келмоқда. Бугун ғалабани қўлдан чиқардик деб ўйлайман. Ҳисобда олдинга чиққанимиздан сўнг футбол ўйнамай қўйдик ва ғалабани қўлдан чиқардик. Бугунги учрашув бизга дарс бўлиши керак.

- Кўп ҳакамлардан огоҳлантириш оласиз, ўзбек ҳакамларига қай даражада ишонасиз?

- Ҳакамларни муҳокама қилмайман. Бу оддий эмоциялар, ўйиндан вақтида пайдо бўлади ва кейин йўқолади.

- "Навбаҳор" икки маротаба кучли рақибларга қарши ўйнади ва икки учрашувда ҳам мағлуб бўлди. Жамоада руҳий томонлама муаммо бордек, бунга сабаб жамоа ўзидан кучсизроқ рақибларни осон мағлуб этаётганими?

- Яхши савол бўлди. Авваламбор таъкидлаб ўтишим керакки, ОКМК билан бўладиган учрашувлар ўзимизнинг ҳақиқий кучимизни кўриб олиш учун имконият. Бугунги учрашувда икки нафар асосий ўйинчимиз Даврон Ҳошимов ва Жасур Яхшибоевлар жамоага ёрдам бера олишмади ва ушбу ҳолат ҳам жамоа ўйинига таъсирини ўтказди. Лекин бугун янги ўйинчиларни синаб олишга имконият бўлди, сифат етишмади деб ўйлайман, холос. Ўз олдига катта мақсадлар қўйган жамоа бундай ўйинларда биринчи дақиқадан бошлаб, сўнгги сонияларгача диққатни жамлаб ўйнаши керак. Ўйинимизни таҳлил қилиб чиқамиз.

Рейтинг: -46   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика