"Арбелоа — вақтинчалик мураббийдек". "Реал" кийиниш хонасидаги вазият маълум бўлди
05 фев 00:31
Янгиликлар
"Арбелоа — вақтинчалик мураббийдек". "Реал" кийиниш хонасидаги вазият маълум бўлди
Таниқли журналист Антон Меананинг "El Larguero" эфирида маълум қилишича, футболчиларнинг янги устоз Альваро Арбелоага бўлган муносабати бироз антиқа.
Кийиниш хонасидаги янги муҳит:
Футболчилар Арбелоага гўёки вақтинчалик мураббий ёки "Кастилья" устозидек қарашмоқда.
Арбелоа футболчилар билан жуда яқин ва очиқ мулоқотда бўлмоқда, ҳатто баъзиларга бу "ҳаддан ташқари" бўлиб туюляпти.
Шунга қарамай, жамоадаги умумий кайфият сезиларли даражада яхшиланган. Клуб раҳбарияти Хаби Алонсо давридаги кучли босим ва кескинликдан сўнг бу ўзгаришни тўғри деб ҳисобламоқда.
Баҳслар ва тушунмовчиликлар: Муҳит яхшиланганига қарамай, тактик қарорлар борасида футболчиларда эътирозлар йўқ эмас. Масалан, Себальоснинг Лиссабондаги ўйинда майдонга тушмагани жамоани ҳайрон қолдирган. "Райо Вальекано" билан баҳсдан сўнг эса кийиниш хонасида мураббий ва ўйинчилар ўртасида тактик келишмовчиликлар сабаб узоқ давом этган кескин баҳс бўлиб ўтган.
"Футболчилар Хаби Алонсонинг қарорлари ички зиддиятларга сабаб бўлганини яхши билишади. Ҳозир улар таркиб ва алмаштиришларни кўриб, роса кулишмаса ҳам, ҳар ҳолда жилмайиб қўйишяпти", — дейди Меана.
Кўринишидан, Арбелоа жамоада тинчликни тиклашга муваффақ бўлган, бироқ профессионал даражадаги тактик қарорлар ҳали ҳам кўплаб саволларни келтириб чиқармоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар