UZ

Сўнгги янгиликлар

11:18Шармандага шаҳар кенг  2 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  1 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  14 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  13 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  7 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  6 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  24 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  9 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  222 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  1 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  3 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  10

Самвел Бабаян: "Бу йилги чемпионат охирги турларгача ҳаммани ҳаяжонда ушлаб туради" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Бу йилги чемпионат охирги турларгача ҳаммани ҳаяжонда ушлаб туради"

Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" (1:1) учрашувидан кейин наманганликлар бош мураббийи Самвел Бабаян фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- "Қўқон-1912"га қарши ўтадиган дербилар ҳамиша қизиқарли ва муросасиз тарзда кечади. Бугунги учрашув ҳам бундан мустасно эмас. Натижа ва сифатга келсак, ўйинимиздан қониқмадик. Рақибга жуда кўп имконият тақдим этдик. Натижа бизга манзур келмади. Чемпионатда оддий ўйинлар деярли йўқ. Фаворитми, аутсайдерми, фарқи йўқ, ҳамма учрашувлар курашларга бой бўлиб ўтмоқда. Бу бизга дарс бўлди. Ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз. Рақиб имкониятига тўғри баҳо беришимиз керак.

- 1996 йилда "Навбаҳор"да, кейин "Пахтакор", Ўзбекистон терма жамоаси ва чет эл клубларида ишлагансиз. 1996 йил "Навбаҳор" чемпионликка эришган. Ҳозирги кунда "Насаф", "Сўғдиёна" жамоалари билан бир қаторда жамоаларимизга 1-ўринни олиш учун нимадир етишмайди.  Сиз нима деб ўйлайсиз?

- Ўйинларда барқарорлик етишмайди. Биз сифатли ўйин кўрсатамиз, лекин қоқилишлар рўй беради. Бугун негадир рақиб ўйинига тўғри баҳо бера олмадик. Тактик тарафлама баъзида ҳимояга ётишга ҳаракат қилдик ва вертикаль узатмаларни амалга оширдик, аммо бизда ижодкорлик кўринмади. Ҳар бир ўйинда максимал натижага эришиш учун барқарорлик етишмай қолади. 

- Азим Аҳмедов охирги ўйинларда деярли ўйнамаяпти. Унинг жароҳати бормиди?

- Ҳа, жароҳати бор эди. Секин-аста сафга қайтмоқда. У жамоа сардори ва асосий таркиб аъзоси. Унда жароҳат кузатилгани боис машғулотларда ҳам қатнашмаганди. Ҳозир тикланиб боряпти, шу туфайли майдонда кўриниш берди. 

- "Навбаҳор" кейинги турда "Пахтакор"ни меҳмон қилади. Бу учрашувни "йил ўйини" деб таърифласак бўладими? 

- Ҳали олдинда яна 10 та ўйин бор. Ўйлайманки, бу йилги чемпионат охирги турларгача ҳаммани ҳаяжонда ушлаб туради. "Пахтакор" ҳам бошқа рақибларимиз сингари жамоа саналади. Ҳар доимгидек тайёрланамиз.

Рейтинг: -55   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика