“Сампдория” хўжайини “Рома”ни сотиб олмоқчи
24 мар 2019 22:26
Янгиликлар
“Сампдория” хўжайини “Рома”ни сотиб олмоқчи
“Сампдория” президенти Массимо Ферреро “Рома” жамоасининг эгасига айланмоқчи.
Гап шундаки, Ферреро ёшлигидан римликларга мухлислик қилиб келади ва шу сабабдан мазкур клубни бир кун келиб сотиб олишдан умидворлигини билдирди.
“Палотта (Рома президенти) қачон нафақага кетса, ўша куни мен клубни бошқаришга тайёр бўламан. Фақат у “бўрилар”ни менга ўхшаган муносиб инсонга қолдириб кетса бўлди”, - дейди "Сампдория" раҳбари.
Ҳозирда, итальян ОАВ орқали “Сампдория”га америкалик инвесторлар кўз тикаётгани ҳақида айтилмоқда. Бироқ, Массимо Ферреро бунга изоҳ беришни хоҳламаган.
Эслатиб ўтамиз, Ферреро 2014-йилда сампдорияликлар бошқарувига келганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Фикрлар