UZ

Сўнгги янгиликлар

23:04Веско Стешевич: "Ҳақиқий эркакча футбол гувоҳи бўлдик ва дуранг адолатли натижа бўлди"  1 22:41Александр Хомяков: "Ғалабага лойиқ эмас эдик. Ҳужумда деярли вазият яратмадик"  8 22:27Жамшид Саидов: "Қизил карточка ўйин натижасига таъсир кўрсатди"  0 22:00Сергей Чигодаев: "Бош мураббий эртага Тошкентга қайтади"  1 21:47"Сурхон", "Локомотив", "Бунёдкор", "Ростов" ва Италиянинг "Комо" жамоаси – уларни нима бирлаштиради? Уларнинг ҳар бирида "қўғирчоқ мураббий" бор  3 21:02Суперлига. «Андижон» ўз уйида «Металлург» билан дуранг ўйнади  77 21:00Суперлига. Ютаётган "Қизилқум" бир киши кам бўлиб қолгач, "Олимпик"дан тўртта гол қабул қилиб олди  12 20:25Бундеслигада чемпионат якунланди. "Байер" лига тарихида илк бор мавсумни мағлубиятсиз тугатди, "Бавария" эса 3-ўринга тушиб кетди  17 20:20Саудия Арабистони АПЛдан бир қанча юлдузларни олиб кетмоқчи. Нишонда Салоҳнинг ўзи эмас  2 19:52Де Дзерби "Бавария"га ўтяпти: "Брайтон" мураббийнинг кетиши ҳақида эълон қилди  3 19:04"Сигнал Идуна Парк" Марко Ройс билан хайрлашди  4 18:43Кетиши ҳақидаги навбатдаги миш-мишлардан сўнг Хави интервью берди  2 18:26Москванинг "Динамо" клуби чемпионликка жуда яқин келди  3 18:06"Қизилқум" - "Олимпик". Таркиблар маълум, "Олимпик"да асосий дарвозабонлар йўқ  3 18:01"Андижон" - "Металлург". Таркиблар билан танишинг  7

Сампаоли Қатардаги ЖЧ ҳақида: "ФИФА пул учун мусобақани нотўғри вақтда, нотўғри жойда ўтказмоқда" Янгиликлар

Сампаоли Қатардаги ЖЧ ҳақида: "ФИФА пул учун мусобақани нотўғри вақтда, нотўғри жойда ўтказмоқда"

Хорхе Сампаоли ЖЧ-2022 қишда Қатарда ўтказилиши борасида кескин танқидий фикр билдирди.

"ФИФА мундиални нотўғри вақтда, нотўғри жойда ўтказишга қарор қилди. Бунинг ҳаммаси пул учун. Бу бизнес, қолган барчаси иккинчи даражали, оқибатларидан эса бошқалар азият чекмоқда.

Футболчилар асосий эътиборини ЖЧга қаратаётганини табиий, аммо аслида бу уларнинг айби эмас.

Ҳозирги жамият тарихдаги энг аҳмоқ ва пасткаши. Инсоният тарихидаги энг ёмон давр ва ҳаммаси янада ёмонлашиб кетмоқда.

Етакчилар? Айтяпманку, ҳозирги жамият – тарихдаги энг аҳмоғи. Ўзгарувчан, тушуниб бўлмайдиган вазиятлар одатий ҳол бўлиб қолди. Мен буни ҳар куни, ҳар дақиқада кўраман. 

Бизни ҳеч ким огоҳлантирмайди, сабаби биз қайси маълумот тўғри, асослилигини била олмаймиз. Барчасининг бир қисми бўлиш жуда оғир. Мени бу ташвишга солмоқда, сабаби ОАВ ҳам ана шу циркнинг иштирокчиси бўлиб қолмоқда", – деди "Севилья" устози.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика