Салоҳ ҳали “Ливерпуль” сафида ҳеч ким қилмаган ишни қилишга эришди
15 мар 2024 09:35
Янгиликлар
Салоҳ ҳали “Ливерпуль” сафида ҳеч ким қилмаган ишни қилишга эришди
Кеча Европа Лигасининг нимчорак финал жавоб учрашувида Муҳаммад Салоҳ битта гол уришга эришди.
Бу гол 31 ёшли футболчининг жорий мавсум “Ливерпуль” сафидаги 20-голи бўлди. Шу тариқа, Салоҳ инглиз жамоаси тарихида етти мавсум давомида +20 та гол урган биринчи футболчига айланди. Ҳали ҳеч бир футболчи “Ливерпуль” тарихида бундай натижага эриша олмаган.
Маълумот учун, Салоҳ 2017 йилнинг ёзида жамоага келиб қўшилган. Шу вақт ичида Салоҳ “Ливерпуль” сафида 335 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 205 та гол ва 89 та голли узатма бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар