Сака “Арсенал” тарихига кирди
20 сен 2019 07:25
Янгиликлар
Сака “Арсенал” тарихига кирди
“Арсенал” ҳужумчиси Европа Лигаси 1-турида сермаҳсул ўйин намойиш этди.
Букайо Сака “Айнтрахт Ф”га қарши баҳсда 1 та гол урди ҳамда 2 та голга ҳаммуаллифлик қилди. Англиялик шу тариқа “Арсенал” сафида еврокубокларда гол урган тарихдаги энг ёш иккинчи футболчи бўлди. У гол урган вақтда 18 ёш 14 кунлик эди. Рекорд эса Стюарт Робсонга тегишли. У “тўпчилар” сафида гол урган вақтда 17 ёш 312 кунлик эди.
Фикрлар