UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

ЕЛ. де Хеа учун оғир тун: "Севилья" ўз уйида "Манчестер Юнайтед"нинг хатоларидан фойдаланиб ғалабага эришди ва ярим финалга йўл олди Янгиликлар

ЕЛ. де Хеа учун оғир тун: "Севилья" ўз уйида "Манчестер Юнайтед"нинг хатоларидан фойдаланиб ғалабага эришди ва ярим финалга йўл олди

Европа Лигасининг чорак финалидан ўрин олган "Севилья" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви якунланди.

"Севилья" - "Манчестер Юнайтед" 3:0 (биринчи ўйин - 2:2)

Голлар: Юссеф Эн-Несири (Эрик Ламела) 8', Лоик Баде (Иван Ракитич) 47', Юссеф Эн-Несири 81'

"Севилья": 13. Яссин Буну, 16. Хесус Навас, 44. Лоик Баде, 23. Маркао (7. Сусо 39'), 19. Маркос Акунья (3. Алекс Теллес 85'), 6. Неманья Гудель, 20. Фернандо, 55. Лукас Окампос, 10. Иван Ракитич, 17. Эрик Ламела (25. Бриан Хиль 80'), 15. Юссеф Эн-Несири.

Захира: 1. Марко Дмитрович, 31. Алберто Флорес, 4. Карим Рекик, 12. Рафа Мир, 14. Нианзу Куасси, 21. Оливер Торрес, 24. Алехандро Гомес.

"Манчестер Юнайтед": 1. Давид де Хеа, 29. Аарон Уан-Биссака (23. Люк Шоу 46'), 5. Харри Магуайр, 2. Виктор Линделеф, 20. Диогу Далот, 14. Кристиан Эриксен (36. Энтони Эланга 86'), 18. Каземиро, 15. Марсель Забитцер (17. Фред 68'), 21. Антони, 9. Антони Марсьяль (27. Ваут Вегорст 54'), 25. Жейдон Санчо (10. Маркус Рэшфорд 46').

Захира: 31. Жек Батлэнд, 12. Тайрелл Маласиа, 28. Факундо Пельистри, 50. Радек Витек, 55. Зидан Иқбал.

Огоҳлантиришлар: Каземиро 56', Антони 59', Яссин Буну 73', Люк Шоу 90+3'

Севилья

Юссеф Эн-Несири - 8', Лоик Баде - 47', Юссеф Эн-Несири - 81'

Лига Европы. Плей-офф . Quarter Finals-тур

21/04/2023, 01:00

0
:
3
Тугади

Манчестер Юнайтед

Стадион: Estadio R. Sanchez Pizjuan, 41974 томошабин

Бош ҳакам: Artur Dias

45'
90'
8'  Юссеф Эн-Несири
29'  Маркао (Сусо)
40'  Лукас Окампос
47'  Лоик Баде
47'  Иван Ракитич
73'  Яссин Буну
80'  Эрик Ламела (Бриан Хиль)
81'  Юссеф Эн-Несири
85'  Маркос Акунья (Алекс Теллес)
46'  Джейдон Санчо (Маркус Рэшфорд)
46'  Аарон Уан-Биссака (Люк Шоу)
54'  Антони Марсьяль (Ваут Вегорст)
56'  Каземиро
59'  Антони
68'  Марсель Забитцер (Фред)
86'  Кристиан Эриксен (Энтони Эланга)
90'  Люк Шоу


90+4. Ўйин якунланди!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

84. МЮ мухлисларининг ҳам, футболчиларининг ҳам ҳафсаласи пир бўлди. Яна тахминан 10 дақиқача шунчаки "Севилья"нинг чиройли футболи гувоҳи бўламиз.

де Хеа ўзига узатилган тўпни тўхтатишда хатога йўл қўйиб, узоқлаштириб юборди, Юссеф Эн-Несири эса тўпни олиб қўйиб, дарвозага зарба берди ва гол урди!

81. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Севилья" ярим финалда!

75. Ракитичнинг зарбаси ноаниқ бўлди.

72. Эриксоннинг жарима зарбасидан йўллаган тўпи ноаниқ бўлди.

70. МЮ қатор ҳужумлар уюштиришга интилмоқда, бироқ ҳозирча улардан наф чиқмаяпти.

62. Каземиронинг дарвоза томон йўллаган зарбасини Буну қайтарди! 

52. "Севилья"дан яна бир хавфли ҳужум! Иккинчи қаватда устунлик бой берилгандан сўнг дарвоза олдида палапартишлик юзага келди, охири МЮ ҳимоячилари тўпни жарима майдончасидан узоқлаштирди.

49. МЮнинг миссияси янада қийинлашди. Ўтган учрашувда манчестерликлар ҳисобда иккита гол фарқи билан олдинга чиқиб олганди, бугун бу ҳолат испан жамоасида.

Ракитичнинг жарима зарбасидан узатган тўпини Баде бош билан дарвозага жойлаб қўйди!

47. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Баде ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!

46. Иккинчи бўлимга старт берилди!

45+4. Биринчи бўлим якунланди!

45+4. Ракитичнинг дарвоза томон йўллаган кучли зарбасини Каземиро елкаси билан қайтарди!

45+3. "Севилья" катта тезликда қарши ҳужумга ўтди, бироқ вазиятни якунлайдиган футболчи топилмади.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

43. Сусода қулай вазият юзага келди, бироқ вазият якунланмай қолди.

40. Окампос гол урди, унга Акунья тўпни узатган эди. Маркос эса ўзига тўп узатилаётган вазиятда эса ўйиндан ташқари ҳолатда қолгани маълум бўлди.

40. Сусонинг қулай нуқтадан берган зарбаси МЮ футболчисига тегиб йўналишини ўзгартирди.

35. Каземиронинг бош билан берган зарбаси ноаниқ бўлди.

26. Окампос ўзига узатилган тўпга эга чиқолмади, агар тўп унга келиб тушганида ҳисоб ўзгариш эҳтимоли бор эди, МЮ ҳимоячилари фаол.

23. Уан-Биссака дарвоза томон йўллаган зарбаси кучсиз чиқди.

15. Ракитичнинг жарима зарбасидан тепган тўпи "жонли девор"га тегиб қайтди.

12. Буёғига МЮ нима қила олади, кўрамиз, кузатамиз.

10. Ҳа ўртоқлар, инглиз шарҳловчилари ҳозир Магуайрни қай тарзда эслашгани аниқ - "Ҳари Магуаэ" шаклида :) 

де Хеа тўпни Магуайрга узатди, англиялик футболчи уч нафар "Севилья" футболчиси атрофида қолиб кетди ва тўпни олдириб қўйди, Эн-Несири эса дарвозага зарба бериб, гол урди!

8. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Магуайрнинг яна бир қўпол хатоси натижасида "Севилья" учрашувда ҳисобни очди!

5. Баҳснинг дастлабки дақиқалари ҳужумлар билан бошланмади. 

1. Ўйин бошланди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

- Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика