Рустам Умаров: "Мухлисларимиз қаршисида бироз ҳаяжон бўлди"
10 фев 2016 23:51
Янгиликлар
Рустам Умаров: "Мухлисларимиз қаршисида бироз ҳаяжон бўлди"
Ўзбекистон футзал терма жамоаси посбони Рустам Умаров Саудия Арабистонига қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Дастлабки ўйинни ҳам ўтказиб олдик. Биринчи ўйин доимо қийин бўлади. Унинг устига ўз майдонимизда, ўз мухлисларимиз қаршисида ўйнадик. Бундай муҳитда албатта, ҳаяжонлар бўлади. Уларга катта раҳмат деб қоламан. Ўйиннинг ўзи ҳақида гапирадиган бўлсам, озгина бўш ҳаракат қилдик. Ҳимояда ҳам бир неча хатолар бўлди. Голлар киритганимиздан сўнггина ўйнаш осонлашди. Иккинчи бўлимда эса барчаси жойига тушди. Қарши ҳужумлардан ҳам унумли фойдаланиб, вазиятларни голга айлантиришга муваффақ бўлдик. Барчага раҳмат", - дейди Рустам Умаров.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар