ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди

Alisher Ostonov
14 мар 2026, 19:45
ОПЛ 24-тур доирасидаги "Имишли" — "Сабаҳ" ўйини бўлиб ўтди.

Меҳмонлар сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев ўйинни асосий таркибда бошлади ва 66-дақиқада захирага олинди.

Баҳс "Сабаҳ"нинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

"Сабаҳ" Озарбайжон чемпионатида 24 ўйиндан сўнг 59 очко билан биринчи ўринда бормоқда, иккинчи ўриндаги "Қорабоғ" эса 22 та ўйинда 49 очко тўплаган.






Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia