UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  213 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  1 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  0 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  37 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  27 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  2 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  7 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  1 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0

Рустам Умаров: Жамоамизнинг Осиё чемпионатига чиққани билан барчани табриклайман Янгиликлар

Рустам Умаров: Жамоамизнинг Осиё чемпионатига чиққани билан барчани табриклайман

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Марказий ва Жанубий Осиё минтақасидан Осиё чемпионатига саралаш босқичи “А” гуруҳида кетма-кет иккита ғалабага эришиб, муддатидан аввал қитъа биринчилигига йўлланмани нақд қилди.

Дастлаб Непал терма жамоаси осонлик билан 14:1 ҳисобида таслим этилган бўлса, Туркманистон термасига қарши 4:2 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйинда осон бўлмади. Айнан Туркманистонга қарши беллашувда ўйин қаҳрамонига айланган тажрибали дарвозабон Рустам Умаров ЎФФ матбуот хизмати билан суҳбатда ўйин таассуротлари, ички ҳаяжон ва қўлга киритилган ОЧ йўлланмаси ҳақида сўзлади.

“Бутун Ўзбекистон халқини, шунингдек, терма жамоанинг барча вакилларини бугунги ғалаба ва қўлга киритилган Осиё чемпионати йўлланмаси билан табриклайман. Дастлабки турда биз танимаган, биз билмаган Непал термасига қарши тўп сурдик. Ўйин осон кечди ва якунда йирик (14:1) ғалабани расмийлаштирдик. Бугун эса анчагина тажрибали ва бизга таниш бўлган Туркманистон билан куч синашдик. Ашхободда ўтган Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари Туркманистон муносиб иштирок этганига гувоҳ бўлдик. Бундан ташқари, бугунги рақиб билан Тошкентда иккита ўртоқлик ўйини ўтказиб, битта мағлубият (5:6) ва битта дуранг (1:1) қайд этгандик. Туркманистонга қарши ўйин осон кечмаслигини билган ҳолда, ўзига хос реванш олишга ҳаракат қилдик ва бунинг уддасидан чиқдик.

Бош мураббий ўйин олдидан барча керакли кўрсатмаларни бериб, видео таҳлил орқали хатоларини ҳамда заиф нуқталарини кўрсатиб берди. Биринчи бўлимда ўйинчиларимиз бироз уйқуга кетгандек тасаввур ўйғотди ва бунинг ортидан бир нечта хатолар вужудга келди. Қийин вазиятларда жамоадошларимга қўлдан келганча ёрдам беришга уриндим. Иккинчи голни урганимиздан кейин эса ўзимизга бўлган ишонч ортди ва якунда биз муваффақиятга эришдик. Тошкентдаги мағлубият шунчаки тасодиф эканини исботлай олдик, десам муболаға бўлмайди. Гуруҳда 6 очко тўплаб, муддатидан аввал Осиё чемпионатига йўлланма олдик. Қайд этилган натижадан барча хурсанд, ҳамманинг кайфияти яхши.

Қирғизистонга қарши ўйин учун қандай стратегия танланганини ҳозирча билмайман. Бош мураббий ўйиндан олдик кўрсатмалар беради ва шундан сўнг барчасига ойдинлик киритилади. Аммо шуни айтишим мумкинки, Осиё чемпионати кумуш медаллари соҳиби сифатида эртанги ўйинда зафар қучиб, гуруҳ босқичини етакчи сифатида тугатишимиз керак”, – деди Рустам Умаров.

Эслатиб ўтамиз, саралаш босқичи “А” гуруҳи сўнгги турида Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон футзалчиларига қарши майдонга чиқади. Учрашув Тошкент вақти билан 15:30 да бошланади.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика