UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  0 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  0 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  2 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:51АПЛ. "Брайтон" - "Ливерпуль" учрашуви асосий таркиблари маълум қилинди  2 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  2 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  3 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  5 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  28 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  7 14:28Ираола: "Биз ғалабага яқинроқ эдик"  0 13:57Ўзбекистон U-16 терма жамоаси йиғини учун чақирилган футболчилар маълум  5 13:26Аёллар футболи: Терма жамоа Жаҳон чемпионатига тайёр ҳам, лойиқ ҳам эмас  9 12:26"Атлетико" Эдерсон учун 35 миллион евро таклиф қилди  0 11:48"Барселона" истеъдоди Испаниянинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0

Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз" Янгиликлар

Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"

"Сурхон" сўнгги учрашувларда ғалаба нималигини билмаяпти.

Жамоанинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 3 та ўйинга етган. Термизликлар бугун уйда "Машъал" билан куч синашади. Бу ўйинлар олдидан жамоа ҳужумчиси Рустам Турдимуродов фикрларини билдирди. 

— "Машъал" билан ўйинга тайёргарлик қандай кетяпти?

— Ассалому алайкум. Тайёргарлигимиз яхши ўтди, эртанги ўйинга тайёрмиз.

— "Сурхон" охирги 3 та ўйинда ғалаба қозона олмади. Футболчиларда босим сезилмаяптими, бу омил таъсир қилмайдими?

— Йўқ, ҳеч қандай босим йўқ деб ўйлайман. Эртанги ўйинга келсак, биз майдонга фақат ғалаба учун тушамиз.

— Наманганда ғалабага нима етишмади?

— Наманганда бизга фақат гол етишмади. Қолган барча ишларни бажардик, аммо тўпни дарвозадан ўтказа олмадик.

— Олдинда "Пахтакор", "Динамо", "Сўғдиёна" каби кучли рақибларга қарши ўйинлар ҳам кутиб турибди. Тақвим ҳақида нима дея оласиз?

— Кейинги тақвим биз учун қийин, аммо бу жамоаларга муносиб рақобат кўрсатамиз ва ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигимизни исботлаймиз.

— "Машъал" билан ўйинда қайси жиҳат ҳал қилувчи бўлиши мумкин?

— Менимча, биринчи гол энг муҳим бўлади. Гол урган жамоа ўйин тизимини бошқаради, шу боис у ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика