UZ

Сўнгги янгиликлар

12:17"Бунёдкор" "Навбаҳор" етакчиларидан бирига даъвогарлик қилмоқда  0 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  12 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  26 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  6 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23

Рустам Ашурматов - Ортда қолган мавсум, кейинги режалари ва Кореянинг икки лигасидаги фарқ ҳақида Янгиликлар

Рустам Ашурматов - Ортда қолган мавсум, кейинги режалари ва Кореянинг икки лигасидаги фарқ ҳақида

Хабарингиз бор, "Бунёдкор" клуби кеча академия тарбияланувчиларини тақдирлаш маросимини ўтказди.

Унда клубнинг собиқ футболчи ва тарбияланувчиларидан бири Рустам Ашурматов ҳам иштирок этди. Тадбир якунида биз ҳимоячининг Кореядаги фаолияти ва навбатдаги режалари ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик. 

"Кўрганингиздек Элдор Шомуродов ва Отабек Шукуров видео орқали табрикларини юборишди. Лекин мен билан телефон орқали боғланишганида ўша куни Тошкентда бўлишимни айтдим. Тадбир чиройли ўтди. "Бунёдкор" менга бегона эмас. Шу клуб академиясида тарбияланганман. Бизнинг пайтда бунчалик катта тантана билан тақдирлаш бўлмасди. Кўз тегмасин олдинга силжиш бор. Болалар ўз устида ишласа, Европада ўйнай олишади",-  дейди Рустам Ашурматов

- Бир неча кун олдин Кореядан қайтиб келдингиз. У ерда мавсум якунига етди. "Кангвон" лигадаги ўрнини сақлаб қолишга эришди. Фаолиятингизда қаерда давом эттиришни ўйлаяпсиз?

- Ҳозирда жамоам билан шартномам бор. Шу боис бошқа таклифларни кўриб чиқаётганим йўқ. Навбатдаги мавсумни ҳам "Кванжу"да давом эттиришим аниқ. 

- Кореяда ортда қолган мавсум борасида қандай фикрлар юзага келди?

- Мавсум якунланди. Яхши ўтди, дея олмайман. Аммо элитада қолишни уддаладик. Йил бошида режаларимиз бошқача эди. Ўйлайманки, ҳаммаси олдинда. 

- Мамлакат юқори ва қуйи лигаси ўртасида фарқ катта эмас. Шундай бўлсада сиз бу борада энг асосий қандай тафовутни сездингиз?

- Тўғри. Масалан Олег Зотеев тўп тепган жамоа пастки лигада иштирок этади. Лекин якунда Корея кубогини қўлга киритиб, ОЧЛга йўлланма олишди.



Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика