UZ

Сўнгги янгиликлар

18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  0 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:59Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  13 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  0 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  11 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  3 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  14 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   22

Руслан Аҳмедов: "Йигитларда руҳий жиҳатдан озроқ муаммолар кўзга ташланаяпти. Ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз" Янгиликлар

Руслан Аҳмедов: "Йигитларда руҳий жиҳатдан озроқ муаммолар кўзга ташланаяпти. Ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз"

Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Навбаҳор-фарм" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов ўз фикрларини билдириб ўтди.

" - Қийин ўйин ўтказдик. Йигитларда руҳий жиҳатдан озроқ муаммолар кўзга ташланаяпти. Ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз. Ғалаба билан барча Хоразм аҳлини, жамоамиз аъзолари ва мухлисларини табриклайман.

Дастлабки турда ҳам руҳий босим туфайли қийинчиликка дуч келгандик. Умумий ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилдим, йигитлар майдонда борларини бериб ҳаракат қилишаяпти.

Легионер футболчи ўзини ёмон кўрсатмади. Ишлашда давом этса, асосий таркибдан ўрин эгаллаши мумкин, ундан умидимиз катта.

Майдон холатини кўрдинглар, режаларни тўлиқ амалга оширишда қийинчилик юзага келаяпти. Майсани авайлаб биз бу майдонда машғулот олиб бормаяпмиз. Навбатдаги ўйинларга қадар яхши бўлиб кетишидан умид қиламиз.

Жамоамиз таркиби ёмон эмас, фақат тўлиқ шаклланиб олиш учун озроқ вақт керак бўлади. Тажрибали футболчилар чемпионат стартига оз қолганда таркибимизга келиб қўшилишди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика