UZ

Сўнгги янгиликлар

15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  0 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  1 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  1 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  3 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  4 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  11 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  11 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  15

Руслан Аҳмедов: "Турон" билан ўйинда биз ғалабага ҳақлироқ эдик" Янгиликлар

Руслан Аҳмедов: "Турон" билан ўйинда биз ғалабага ҳақлироқ эдик"

Про лиганинг 9-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Турон" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов фикрларини билдириб ўтди.




Ўйин ҳақида

- Футбол шунақа, тўп ён чизиқдан ўйинга киритилаётган вақтда тасодифан дарвозага кириб кетиши мумкин. Йигитларга ўйин борасида ҳеч қандай эътирозим йўқ. Улар берилган кўрсатмаларни 80 фоиз тўғри бажаришди. "Турон" жамоасини 1 очко билан табриклайман.

Биз бу ўйинда ғалабага ҳақли эдик деб ўйлайман, чунки тўп дарвоза тўсинига тегиб голга айланмаган вазиятларимиз ҳам бўлди.

- Муҳаммадқодир Раҳимбергановнинг ҳозирги ҳолати қандай?


- Муҳаммадқодирни ўйин стратегияси бўйича майдонга туширдик. Ҳозирда унинг жисмоний имкониятлари яхши холатда эмас. Шундай бўлса ҳам у ўзининг қобилияти билан ўйинни ўзига оладиган даражадаги футболчи. Сўнги вақтларда кўп жароҳат олаяяпти. Раҳимбергановдан келажакда умидимиз катта.

- Таркибда жароҳатланган футболчилар борми?

- Ҳа, бизда жароҳатланган футболчилар бор. Масалан, истеъдодли футболчимиз Диёр Рамазонов жароҳат олган. Насиб бўлса улар ҳам тез орада жароҳатларидан қутулиб сафимизга қайтишади.

- Ёшлар терма жамоасига сафига чақирув олган ёш футболчи Хабибулло Матёқубовнинг майдонга туширилмаётганига сабаб нима?


- Ёшларга ҳам албатта имконият берамиз. Ўйиннинг боришидан келиб чиқиб бир оз муддат тушириб тажриба тўплашларига шароит яратишни режалаштирганмиз. Про-лиганинг даражасига мос деб ҳисобласак, албатта уларни ҳам майдонга туширамиз. Хабибулло Матёқубов, ёш умидли футболчи. Унинг келажакда маҳоратли футболчи сифатида етишишига ишонаман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика