UZ

Сўнгги янгиликлар

23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  6 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  1 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  43 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  186 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  2 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  32 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  2 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  19

"Хоразм" бош мураббийи Руслан Аҳмедов: "2022 йилни 5та ойлик ва 10та мукофот пули билан якунлагандик" Янгиликлар

"Хоразм" бош мураббийи Руслан Аҳмедов: "2022 йилни 5та ойлик ва 10та мукофот пули билан якунлагандик"

Про лиганинг 3-туридан ўрин олган "Андижон-SGS" - "Хоразм" (2:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида қатнашди.

"Андижон-SGS" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бу жамоа ёш футболчилар иборат бўлса ҳам ғалабани кўпроқ хоҳлашди. Бизнинг жамоа ўйини ҳақида эса гапиришга тил ожиз. Йигитларга тайинладим ўтган йилги 4-ўринни олганимизни унутинглар деб. Баъзи футболчилар осмонларда учиб юришибди, оқибати эса мана шундай бўлади. Бугунги мағлубиятни ўз зиммамга оламан. Кўп жиҳатдан йигитларни руҳий томонлама ўйинга тайёр эмасди. Баҳсдан олдин хаёлда ютиб бўлгандик", - деб гап бошлади Аҳмедов. 

- Хоразм футболи азалдан кучли бўлган ва бир-биридан кучли футболчиларни етиштириб чиқарган. Машарипов, Искандеров ва Шихов кабилар шулар жумласидан. Ҳозир нега Хоразмда футболга эътибор бўлмаяптими?
- Ўтган йил жамоамиз 4-ўринни олди ҳамда 2022 йилни 5та ойлик ва 10та мукофот пули билан якунладик. 1 февраль кунида барча қарзлар тўланди. Искандеров, Машарипов ва Шихов каби футболчилар юқори савиядаги ўйинчилар. Молиявий ҳолатимиз ҳозир ундай футболчиларни ўйнатишга йўл қўймайди. Эътиборимизни академиямизга қаратганмиз.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика