UZ

Сўнгги янгиликлар

14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  7 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  0 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  10 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   19 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  3 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  15 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  4 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  23 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0

"Хоразм" бош мураббийи Руслан Аҳмедов: "2022 йилни 5та ойлик ва 10та мукофот пули билан якунлагандик" Янгиликлар

"Хоразм" бош мураббийи Руслан Аҳмедов: "2022 йилни 5та ойлик ва 10та мукофот пули билан якунлагандик"

Про лиганинг 3-туридан ўрин олган "Андижон-SGS" - "Хоразм" (2:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида қатнашди.

"Андижон-SGS" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бу жамоа ёш футболчилар иборат бўлса ҳам ғалабани кўпроқ хоҳлашди. Бизнинг жамоа ўйини ҳақида эса гапиришга тил ожиз. Йигитларга тайинладим ўтган йилги 4-ўринни олганимизни унутинглар деб. Баъзи футболчилар осмонларда учиб юришибди, оқибати эса мана шундай бўлади. Бугунги мағлубиятни ўз зиммамга оламан. Кўп жиҳатдан йигитларни руҳий томонлама ўйинга тайёр эмасди. Баҳсдан олдин хаёлда ютиб бўлгандик", - деб гап бошлади Аҳмедов. 

- Хоразм футболи азалдан кучли бўлган ва бир-биридан кучли футболчиларни етиштириб чиқарган. Машарипов, Искандеров ва Шихов кабилар шулар жумласидан. Ҳозир нега Хоразмда футболга эътибор бўлмаяптими?
- Ўтган йил жамоамиз 4-ўринни олди ҳамда 2022 йилни 5та ойлик ва 10та мукофот пули билан якунладик. 1 февраль кунида барча қарзлар тўланди. Искандеров, Машарипов ва Шихов каби футболчилар юқори савиядаги ўйинчилар. Молиявий ҳолатимиз ҳозир ундай футболчиларни ўйнатишга йўл қўймайди. Эътиборимизни академиямизга қаратганмиз.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика