Рубен Аморим: "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи бўлганимдан фахрланаман"
15 ноя 2024 21:19
Янгиликлар
Рубен Аморим: "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи бўлганимдан фахрланаман"
Рубен Аморим "Манчестер Юнайтед" бошқарувини қўлига олиши ҳамда "Олд Траффорд"га илк ташрифи ҳақида гапирди.
"Олд Траффорд" ҳақида
"Телевизор орқали бу стадионни кўриб, ҳайбатли ва ҳаяжонли эканлигини кўриш мумкин. Бу ерда бўлиб туриш орқали Сиз тарихни ҳис қила оласиз.
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи бўлганимдан фахрланаман, бу ер ақлбовар қилмас жойлар. Ушбу стадионда бўлиш - катта ғурур".
"Олд Траффорд" босими ҳақида
"Бу қизиқ ҳолат, чунки ҳозир ўзимни бўшашгандек ҳис қиляпман. Балки, бугун ўйин куни бўлмагани учундир. Ўйин кунида мен умуман бошқача одамга айланаман. Лекин ҳозир бунга эътибор қаратмаяпман.
Менимча, қаерда бўлишим керак бўлган бўлса, ўша ердаман", - деди Аморим.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар