UZ

Сўнгги янгиликлар

10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  2 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  2 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  5 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  12 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   2 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  0 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  3 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0 06:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 1:1   2 06:30АПЛ. "Вест Хэм" - "Ливерпуль" 2:2   1 06:25Бундеслига. "Байер" - "Штутгарт" 2:2   0

РПЛ. "Ростов" меҳмонда "Краснодар" билан дуранг ўйнади, Шомуродов 85 дақиқа ҳаракатланди Янгиликлар

РПЛ. "Ростов" меҳмонда "Краснодар" билан дуранг ўйнади, Шомуродов 85 дақиқа ҳаракатланди

Чемпионатнинг 6-туридан ўрин олган “Краснодар” ўйингоҳидаги баҳснинг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб бордингиз.

Краснодар – Ростов 1:1 

"Краснодар" стадиони 

Голлар: 0:1 – 64 Норманн, 1:1 – 72 Берг.

«Краснодар»: Сафонов — Петров, Газинский (Уткин, 59), Мартинович, Рамирес — Классон (Шапи, 80), Олссон, Кайю, Вилена (Кабелла, 66) — Вандерсон, Берг.

«Ростов»: Песьяков — Чернов, Осипенко, Хажикадунич, Козлов — Байрамян (Полоз, 63), Еременко (Логашов, 85), Ионов (Долгов, 73), Норманн, Хасимото (Глебов, 73) — Шомуродов (Тошевски, 85).

Огоҳлантиришлар: Петров (27), Еременко (28), Мартинович (63), Тошевски (90).


Ўйин тугади. Жамоалар ўзаро дурангга имзо чекишди.

90+3. "Краснодар"дан кучли босим, Карпин шогирдларини фаоллашишга чақирмоқда. 

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

90. Тошевски жуда қўпол ўйнагани боис огоҳлантириш олди. 

88. "Краснодар"дан кетма-кет ҳужумлар, "Ростов" шунчаки ҳимояланишга мажбур бўлмоқда. 

86. Вау! Вандерсон чап қанотдан ҳужумга ўтди, у икки кишини алдаб ўтди.

85. "Ростов"да 2 та ўзгариш: Шомуродов ўрнига Тошевски, Еременко ўрнига Логашов ўйинни давом эттиради. 

82. Ваааууу! Мана буни легионер деса бўлади - Кабелла!  Қаршисидан чиққан футболчиларни алдаб ўтиб, жарима майдони ичига кирб бориб, зарба йўллади! Песьяков тўпни қайтара олди. 

80. "Краснодар"да алмаштириш: Классон ўрнига Шапи туширилди. 

79. Зарба! "Краснодар" қарши ҳужумга ўтди, Вандерсоннинг узоқ бурчак томон йўллаган зарбаси озгина ноаниқ кетди. 

79. Шомуродов ҳужумда Кайюга нисбатан қоидани бузди деб топилди. 

78. Охирги дақиқаларда "Краснодар" устунликни ўз қўлига олди.

75. Петров даҳшат ўйин кўрсатмоқда, у қанотдан ҳужумга ўтди ва тўққизлик томон зарба берди, сал ноаниқ.

74. Футболчилар сув ичиб олишлари учун имконият тақдим этилди. 

73. "Ростов"да 2 та ўзгариш: Ионов ўрнига Долгов, Хасимото ўрнига Глебов тушди.

72. ГООООООООООООЛ! Берг ҳисобни тенглаштирди - 1:1!  Петровдан ажойиб пас ва Бергдан гол. 

70. Кайюнинг бош билан йўллаган зарбаси Песьяковга қийинчилик туғдирмади ва у тўпни ушлаб олди. 

67. Зарба! Кабелла Уткинни идеал пас билан таъминлади, унинг зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди. 

66. "Краснодар"да ўзгариш: Вилена ўрнига Кабелла тушди. 

64. ГООООООООООООЛЛ! Норманн жарима зарбасидан гол урди - 0:1! 

63. "Ростов"да алмаштириш: Байрамян ўрнига Полоз тушди. 

63. Шомуродов Мартинович томонидан йиқитилди, у ажойиб вазият ҳосил қилиши мумкин эди. 

60. Зарбааа! Оохх қандай зарба! Олссондан ажойиб зарба, Песьяковдан қойилмақом сейв! 

59. "Краснодар"да ўзгариш: Газинский ўрнига Уткин тушди. 

57. Уткин майдонга тушишга шай. "Краснодар" ҳужум чизиғи кучайтирилади. 

55. Ионов тезкорлик билан олдинга интилди, аммо унинг зарбаси Козловга тегиб қолди.

54. Вандерсон – Чернов дуэли. "Ростов"дан прессинг ва бразилияликка жиддий босим кўрсатилди.  

51. Зарба! Вандерсон яна бир бор зарба йўллади, бу гал ҳам ҳимоячилар қайтаришди, аниқроғи, Хажикадунич ўз вақтида етиб келди. 

49. Зарба! Вандерсониннг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

48. Хасимото майдон марказида Вандерсонни йиқитди, "Краснодар" ҳужуми очиқчасига "бузилди". 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб - 0:0. Танаффус! 

45+2. "Ростов" фаолликни оширди, Байрамян ва Еременко жонбозлик кўрсатишмоқда.

Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. 

42. Шомуродов томон узатма, у йиқилди, аммо пенальти йўқ.

40. "Ростов" жарима зарбасига эга бўлмоқда.

38. Шомуродовнинг боши билан йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ ва кучсиз.

34. "Ростов" рақибларининг хатоларини кутмоқда. Бироқ "Краснодар" ҳам ҳадеганда хато қилмаяпти.

30. ВАР ишга тушди. Бош ҳакам Карасевнинг ўзи "Краснодар" дарвозаси томон эхтимолий пенальтини кўриб чиқди. Бироқ пенальти берилмади.

26. Еременко ҳамда Петров мунозарага боргани учун сариқ карточка ишлаб олишди.

24. Йўқ, ҳеч нима бўлмаган. Ростдан ҳам, "Краснодар" футболчиларининг эътирозлари ўринсиз.

23. Ухххх!! ВАР ишга тушди. "Ростов" дарвозасига эхтимолий пенальти кўрилмоқда.

21. ЗАРБАААААА!! ЕРЕМЕНКООООО!! Козловнинг пасидан кейин Еременко дарвозанинг яқин бурчагини нишонга олди. Тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди. "Краснодар"нинг омад келмоқда.

20. Ҳакамлар кичик хато қилишди. Чернов қанотдан тўпни дарвоза ёнига оширганди. Тўп майдондан ташқарига чиқиб кетмагани кўриниб турганди. Бироқ қарор "Краснодар" фойдасига чиқарилди.

17. ЗАРБАААААААА!! Байрамяннинг чиройли пасидан кейин Шомуродов ўткир бурчакдан дарвозани аниқ нишонга ола билмади. Дарвозабон тўпни қайтарди.

14. "Ростов" ҳужумга ўтди. Байрамяннинг Шомуродовга мўлжалланган пасини Кайю эгаллаб олди.

9. ЗАРБАААААА!! Газинский марказдан "Ростов" дарвозаси яқинига тўпни оширди. Берг яқин масофадан аниқ зарба йўллай олмади.

7. Шомуродов чалқанчасига зарба йўллади. Сафонов тўпни ушлаб олди.

4. "Краснодар" ҳужумга ўтди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Томонлар танлаб олинди.

- Улкан стадион, пандемия сабабли трибуналар тўла эмас. Учрашувни бошлаш учун барча иштирокчилар шай бўлиб туришибди.

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Бугун эътиборимиз "Краснодар" стадионига қаратилади. Ушбу ўйингоҳда бугун Элдор Шомуродов ва "Ростов" меҳмон бўлади. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика