UZ

Сўнгги янгиликлар

22:18Лингард эркин агентга айланди  0 22:10ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  36 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  5 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  5 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  3 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  15 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  58 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0

Рўзиқул Бердиев: "ВАР тизими бизни ўстириб қўймайди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "ВАР тизими бизни ўстириб қўймайди"

Суперлиганинг 16-тури доирасида "Насаф" - АГМК учрашувидан кейин қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.


- Ўйиннинг охиригача ғалаба учун курашганига йигитлардан миннатдорман. Аммо ғалаба қозона олмадик. Бунга бир неча сабаблар бор. Биринчидан, яратган вазиятларимиздан унумли фойдалана олмадик. Иккинчидан, ҳакамликдан қониқмадик. Асосан икки вазиятда - Маркога жароҳат етказилган пайтда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатиш керак эди. Кўплаб баҳсларга бой бўлган 11 метрлик жарима тўпи. Фикримча, олиб келинган ВАР тизими бизни ўстириб қўймайди. Чунки асосий қарорни инсонийлик фактори ҳал қилмоқда.

- Ҳакамга қарши протест ёзилдими?

- Бу нарса ҳеч нимани ўзгартирмайди. Бундай ҳолатдан биз илк марта жабр кўрмаяпмиз. "Олимпик" билан ўйинда чизиқдан ўтган тўпни ҳам ҳисоблашмади. Улар бу ҳолат бизга яхши кўринмади дейишди. "Навбаҳор" билан ўйинда ҳам гол ўтказиб юборган вазиятимизда қўполлик бўлганди. Бу баҳонамаску, шунчаки ВАР орқали ривожланмаслигимизни билдим.

- Легионерларнинг ўйинларидан қониқдингизми?

- Биз легионерларни рақобат учун таклиф қилганмиз. Бизда асосий таркиб бор. Улар ушбу футболчиларга рақобат қилиши керак. Шунинг учун уларни жамоага таклиф қилганмиз. Агарда улар тайёр бўлмаса, ўйнамаслиги ҳам мумкин.

Рейтинг: +52   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика