UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41Ҳожимат Эркинов собиқ клуби ҳакамларни сотиб олишда айбланиб чемпионатдан четлаштирилди  1 15:15Суперлига-2025. Биринчи даврада мураббийлар томонидан айтилган фикрлардан сара иқтибослар   1 15:01"Олимпик" вакиллари 2 ойдан бери маош олишмаяпти  2 14:53"Олимпик"ка бош мураббий тайинланди  4 14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  10 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  19 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  2 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  6 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  1 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  13 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  4 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  22 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  1 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  3

Рўзиқул Бердиев: "Насаф" Геворкянга боғланиб қолмаганди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Насаф" Геворкянга боғланиб қолмаганди"

Олий лиганинг 18-тур доирасидаги "Обод" - "Насаф" (0:3) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

- Бугун ишончли ғалабага эришдик. Таъкидлаб ўтиш жоиз, "Обод" жамоаси яхши таассурот қолдирди. Уларда ҳам гол уриш учун бир қатор вазиятлар юзага келганди. Қисқа қилиб айтганда, бугун тажриба ва маҳорат бобида устунлик қилдик. "Насаф" савия жиҳатдан "Обод"дан устунлиги кўринди. Айнан шунинг эвазига ғалаба қозондик.

Ғалаба ва бугунги ўйин учун футболчиларимизга миннатдорчилик билдираман.

Жамоамиз таркибида давралар оралиғида бир қатор ўзгаришлар бўлди. Тўпни қабул Қилиш ва назорат қилишда яхши ўйнаш учун жамоага вақт керак, деб ўйлайман.
"Шўртан" ва "Олмалиқ" жамоаларига қарши баҳсларда ҳам тўпни назорат қилиш бобида техник хатоларга йўл қўйгандик. Албатта бу камчиликлар устида иш олиб борамиз. Ўйинимизни янада кучайтириб бормоғимиз лозим. Чунки олдимизда жиддий ва кучли рақибларга қарши ўйинлар турибди.

Красич жисмоний жиҳатдан ҳали тўлиқ тайёр эмаслиги боис бугунги учрашувда бошқа футболчини майдонга туширдик.

Бўш ўйин? Жамоамиз таркибида янги футболчилар пайдо бўлди. Охирги тўртта учрашувлардан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, фақатгина "Шўртан"га қарши беллашувда жамоамиз ўз ўйинини кўрсата олганди. Қолган баҳсларда камчиликлар кўзга ташлангани бор гап.
Бугун бўшроқ ўйнаганимизга сабаб сифатида "Обод"нинг ҳам катта қаршилигини айтиб ўтган бўлардим. Бу камчиликлар устида бош қотиряпмиз ва ишлашда давом этамиз.

"Насаф" чиройли ва мазмунли футбол кўрсатиши учун озгина вақт керак.
Геворкян? Йўқ, Артурнинг кетгани билан жамоамизнинг ўйини бўшашиб қолди, деган фикрга қўшилмайман.

"Насаф" жамоасида жамоавий ўйин борлигини барча билади. Тўғри, Артур Геворкян жамоамиз етакчиси, сардори, барча стандарт вазиятларини унга ишониб топширардик. Лекин "Насаф" Геворкянга боғланиб қолмаганди.

МТЖга жамоадан кимларни тавсия қилган бўлардим? Бу нарса менинг вазифамга кирмайди. Ишончим комил, терма жамоа мураббийлар штаби бизнинг футболчиларни ҳам чуқур кузатиб боришмоқда. Улар билан деярли ҳар доим алоқадамиз ва улар футболчиларнинг ҳолати ҳақида биздан сўраб туришади.
Мен миллий терма жамоалардаги барча мураббийларнинг қарорини тўғри қабул қиламан. Улар қайси футболчилар керак бўлса ёки ким уларнинг ўйин услубига мос тушса, ўшаларни жалб этишади.

Бизнинг футболчилар ҳам доимо тайёр бўлишлари керак ва уларга ҳам албатта имконият бўлади, деб ўйлайман.

Шаҳбоз Эркиновнинг маҳорати ва ўйинига шубҳаланмаймиз.  Эркиновнинг ўйинини биламиз ва унинг имкониятлари борасида тасаввурга эгамиз. Эркинов ҳам жамоамизга яқинда келиб қўшилди ва унга ҳам бироз вақт керак. Шаҳбоз Эркинов ҳали бизга кўп фойдаси тегади.

Кейинги турда "Пахтакор"га қарши дуч келамиз. Бу каби катта афишали беллашувлар олдидан жамоани алоҳида руҳий тарафлама тайёрлаш ҳам шарт эмас. чунки улар учрашув қиймати ва аҳамияти қай даражада эканлигини тушунишади ва билишади. Биз албатта уларга керакли сўзларни топиб берамиз. Аввало футболчиларнинг ўзлари юқори тайёргарликда бўлишлари ва ўз кучларига ишонмоқлари зарур. Ўшандагина кўзланган мақсадга эришса бўлади. Жамоамизнинг кейинги рақиблари чинакамига жиддий жамоалар бўлади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика