UZ

Сўнгги янгиликлар

08:48Расман: Сардор Қобулжонов янги мавсумда "Хоразм"да ўйнайди  1 08:15Клаудио Раньери: "Элдор Шомуродов муносиб ўйин кўрсатди"  2 07:35Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   70 03:10Италия кубоги. "Милан" "Рома"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Шомуродов бир тайм ўйнади  61 03:00"Ньюкасл" жавоб учрашувида ҳам "Арсенал"ни мағлубиятга учратиб, Лига кубоги финалига йўл олди!  6 03:00"Реал Мадрид" қўшиб берилган дақиқалардаги гол эвазига "Леганес"ни таслим этди ва Испания кубоги ярим финалига йўл олди!  20 00:50Goal нашри айни вақтда "Олтин тўп" соврини учун номзодлар рейтингини тузди  10 23:32ОКМК Шимолий Корея терма жамоасига қарши назорат ўйини ўтказади  3 23:00"Қизилқум" Туркия йиғинига жўнаб кетди. Таркибда кимлар бор?  1 22:36Мбаппе "Реал"нинг январь ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлди  3 22:15Озарбайжондаги "ўзбек дербиси"да дуранг қайд этилди. Жалолиддинов 81 дақиқа ўйнади  6 21:57Туркия кубоги. "Ризеспор" "Анқарагучу"ни мағлубиятга учратди. Алиқулов тўлиқ ўйнади  10 21:35"Нефтчи" Туркиядаги назорат ўйинида Қозоғистон клубини мағлубиятга учратди  3 21:12Флик "Барса"нинг биринчи рақамли дарвозабони кимлигини айтди  7 20:48Пике "Реал"нинг ҳакамликдан эътирози ҳақида: "Мадридликлар тарихидаги энг зўр гол офсайддан урилган"  48

Рўзиқул Бердиев: "Мен учун тарихий ғалаба бўлди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Мен учун тарихий ғалаба бўлди"

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев учун тарихий ўйинга айланган учрашувдан кейин "аждарлар" устози ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Барча мухлисларни табриклайман. Мавсум давомида бизни қўллаб-қувватлаган барча ишқибозларга миннатдорчилик билдираман.Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди.

Танаффусдан кейин эса ўйин тўлиқлигича бизнинг устунлигимиз остида ўтди.
Рақибимиз анча жиддий эди. Аммо бизда, умуман мухлисларимизда ғалабага бўлган иштиёқ жуда кучли эди. Шу боисдан ҳам таблодаги ҳисоб йириклашиб кетди.

Йирик ғалабани кутганмидим? Айтиб ўтдим, рақиб анча жиддий эди. Шу боисдан ҳам ўйиндан аввал йирик ғалабани кутмагандим. Қайсидир маънода, бугун омадимиз ҳам келди. Яратилган вазиятларни барчасини голга айлантира олдик.

Ислом Кенжабоевни нега иккинчи бўлимда туширдим? Бу олдиндан ўйланган режа эди. Биз "Пахтакор" жамоасини чарчашини, таваккал қилиб олдинга ўтишларини кутган эдик. Шу боисдан ҳам бу ўзгаришни иккинчи бўлимга тайёрлаб қўйгандик. "Пахтакор" ютқазиб турганда ҳужумга ўтиб кетишини билардик. Бу эса якунда тўғри қарор бўлиб чиқди.

"Навбаҳор" билан ўйинда ҳам албатта ғалаба учун майдонга тушамиз. Бу учрашувда етакчи ва тажрибали футболчилар хизматидан фойдаланмаймиз, аксинча ёш футболчиларга имконият берамиз.
Етакчи футболчиларимизга эса бугунги баҳсдан кейин таътил бердик.

"Насаф"нинг келажаги? Бу ҳақида ўйлашимиз керак. ОЧЛда, келаси мавсумда чемпионатда муносиб ўйнашни истасак, жамоамиз етакчиларини жамоада олиб қолишимиз керак. Қўшимчасига, жамоамизга кучли ва тажрибали футболчиларни таклиф қилишимиз керак.

Бу борада раҳбарият билан гаплашамиз. Бу жуда муҳим масала.
Кейинги тайёргарлик шу ишлардан бошланади.
Кўплаб футболчиларни кузатиб боряпмиз. Ёшлар таркибидан, биринчи лига жамоамиз сафидаги иқтидорли футболчиларни кузатиб боришда давом этяпмиз.

Қувватовга рақобатчи? Агарда ёш ва иқтидорли дарвозабон бўлса, таклиф этишимиз мумкин. Аммо тажрибали дарвозабон сифатида Қувватовни ўйинлари бизларни қониқтирмоқда. Унга рақобат ҳам етарли. Умид Эргашев ҳам ўз имкониятини кутмоқда. Биз унга ҳам имконият берамиз.

"Насаф"нинг келаси мавсум режалари "Навбаҳор" билан ўйиндан кейин тузилади.

ОЧЛда ўйнаш учун яхши салоҳиятга эга футболчилар зарур. Бу албатта жиддий масала. ОЧЛда қатнашадиган бўлсак, бизга иккита бир хил таркиб керак бўлади. Чунки икки фронтда яхши иштирок учун иккита тенг кучли таркиб лозим бўлади. Бизни ўз қўз остимизга олиб қўйган футболчиларимиз бор. Ҳозирча уларни номини айтишга эрта.

Бугунги ғалаба мен учун тарихий бўлди. Дарҳақиқат, мен футболга кириб келганимдан кейин илк бор мураббий сифатида кумуш медалини қўлга киритдим. Аввалгиларини эса ёрдамчи сифатида ютгандим. Шу боисдан ҳам ушбу ғалаба мен учун тарихий аҳамиятга эга. Бу мен учун катта ютуқ. Бундан албатта жуда хурсандман.

Ўйиндан олдин мени нима қийнаганди? Босим?

Йўқ, ҳеч қандай босим бўлгани йўқ. Ташқари тарафдан ҳам, ичкаридан ҳам умуман босим бўлмади.

Бугунги ўйинни қиймати шу даражада юқори бўлиб кетгани туфайли, мен фақатгина бир нарсадан қўрққандим.

Бу каби ажиотаж футболчиларга руҳий тарафлама ортиқча босим юкламасин, дея хавфсирагандим. Лекин ҳозирги кунга келиб бизнинг жамоамизнинг тайёргарлиги "Пахтакор"дан кўра яхшироқ. Агарда босим бўлганида, футболчиларимиз бу каби ёрқин ва эркин ҳаракат қила олишмасди. Ва табиийки бу ғалабага эриша олмасдик. Мени чўчитган нарса фақат шу эди.

Лекин бизнинг тайёргарлигимиз "Пахтакор"га нисбатан яхшироқ эди. Буни амалда ҳам исботладик.

Арвеладзе ва "Пахтакор" клубига табриг учун раҳмат. "Пахтакор" жамоаси энди шаклланиш босқичида. Ўйлайманки, келаси мавсумда жамоа янада кучлироқ бўлади.

Жорий мавсумда Олий лигада ярқ этиб кўзга кўринган футболчи? Анча ўйлантирадиган савол. Буни анча чуқурроқ ўйлаб кўриш керак. Биласизларми, терма жамоа БААга ўйиндан аввал мени бир нарса кўп ўйлантирди. Бу ҳужумчи топиш масаласи. Биз Бикмаевга кўпроқ эътибор қилгандик. Кейин эса унинг олдига ёшроқ ҳужумчини излаб кўрдим.

Шуни айтиш керакки, ҳозирги кунда бизда яхши ҳужумчи топиш ҳақиқатда муаммо экан.
Шу учун жуда ярқ этиб порлаб чиқадиган ҳужумчиларимиз йўқ.

Ўзимни жамоамга келадиган бўлсам, Бобир Абдихолиқов бу мавсумда бугун 9-голини киритди. Бир томондан яхши натижа. Аммо бундан ҳам яхши ўйнаса бўлади. Абдихолиқов ҳали кўп меҳнат қилиши лозим.

Бу савол анча қийин. Узоқ ўйлантирадиган савол бўлди. Ҳозир бир футболчини ажратиб кўрсатишим қийин.
Ярқ этиб порлаб чиққан футболчи кўринмади.

Ушбу мавсумда бизда Бобир Абдихолиқов, Ислом Кенжабоев яхши ўйнади. Жамоамизга кўп наф келтирди. Азиз Ғаниев ҳам етакчилар қаторига кирди.

Рейтинг: +70   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика